Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Тақдимотни намойиш қилиш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

10.4. Тақдимотни намойиш қилиш 
Тақдимотни тузиб бўлгандан сўнг унинг намойишини кўриш вақти кeлди. 
Бунинг учун намойиш парамeтрларини ўрнатиш кeрак. Бунинг учун “Показ 
слайдов” менюсига кириб “Настройки демонстрации” менюсини танлаш керак. 
Ҳосил бўлган дарчада созлашлар танланади.
6-расм. Тақдимот бошқарувини созлаш ойнаси. 
Агар 
xоҳласангиз, 
тақдимотингизни 
слайддан 
слайдга 
сизнинг 
буйруғингизсиз ўтмайдиган қилиб мослаштиришингиз мумкин. Бу, агар сиз 
тақдимот давомида узилишлар бўлиши мумкин, дeб ўйласангиз фойдадан холи 
эмас. Шу усул билан сиз тақдимотни бошдан оёқ бошқаришингиз мумкин. 
Аксинча, агар xоҳласангиз, слайдлар автоматик равишда ўзи кeтма-кeт 
кўрсатиладиган қилиб мослаштиришнинг ҳам иложи бор. Фақат бундан олдин сиз 
слайдларнинг ўтиш оралиғини текшириб («рeпeтиция» қилиб) ўрнатишингиз кeрак 
бўлади.
Тақдимотингиз тайёр бўлгандан сўнг уни ишга тушириш учун тақдимотни 
кўрсатишни бошлаш (Начать показ слайдов) менюсини танлашингиз ёки F5 
тугмасини босишингиз керак. Шунда меҳнатингиз маҳсулидан баҳраманд бўласиз. 
Тақдимот намойишидан чиқиш учун Esc тугмасини босиш керак. 


112
11. ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ ВА УНИНГ ХИЗМАТЛАРИ. 
11.1. Компьютер тармоқлари. 
Компьютер тармоғи битта компьютерни иккинчиси билан ўзаро боғлаш ва 
маълумот узатиш учун мўлжалланган. Компьютер тармоқлари улардаги 
компьютерлар жойлашуви ва боғланиш усули бўйича маҳаллий ва глобал турларга 
бўлинади. 
Маҳаллий компьютер тармоғида компьютерлар битта хона, ёнма-ён хоналар, 
қаватлар ёки биноларда жойлашган бўлади. Одатда уларни ўзаро боғлаш учун 
тармоқ кабелидан фойдаланилади. Тармоқ кабелининг бир қатор турлари мавжуд
масалан: жуфтлик, коаксиал ва шиша толали.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш тузилмаси тармоқ топологияси 
дейилади. Тармоқ топологиясининг қуйидаги турлари мавжуд: 
Умумий боғлам; 
Айлана; 
Юлдузсимон. 
 
 
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш усули, маълумот алмашиш 
асосларини белгиловчи восита – бу тармоқ технологиясидир. Тармоқ технологияси 
тармоқдаги компьютерлар маълумот алмашиш услуби, компьютерлар максимал 
сони, улар орасидаги масофа, тармоқ кабели ва анжом-ускуналарини белгилайди. 
Тармоқ технологияларининг асосий турлари: 
Ethernet; 
Arc Net; 
Token Ring; 
Fast Ethernet; 
Gigabit Ethernet; 
FDDI; 
100VG Any-LAN. 
Компьютерни тармоққа улаш учун унда махсус қурилма – тармоқ адаптери 
мавжуд бўлиши шарт. У система блокининг асосий платаси таркибига киритилган 
ёки унинг бўш уяларидан бирига ўрнатилган бўлиши мумкин. 
Тармоқдаги компьютерлар ўзаро мулоқотда бўлиши ва маълумот алмашиши 
учун махсус восита – тармоқ протоколи ишлаб чиқилган. Тармоқ протоколи 
компьютерларнинг ўзаро боғланиш ва мулоқотда бўлиш тартиб-қоидасини 
белгилаб, ўзаро маълумот алмашиши керак бўлган компьютерлар бир хил тармоқ 
протоколидан фойдаланиши лозим. Тармоқ протоколининг қуйидаги асосий 
турлари мавжуд: 
NetBEUI; 
IPX/SPX; 
TCP/IP; 


113
POP3; 
SMTP. 
Юқорида 
кўрсатилган 
тармоқ 
протоколларидан TCP/IPдан 
кенг 
фойдаланилади, чунки ундан нафақат маҳаллий, балки глобал тармоқда ҳам 
фойдаланиш мумкин. 
Глобал тармоқда компьютер орасидаги масофа узоқ бўлиб, улар ўзаро 
маълумот алмашиши учун мавжуд телефон тармоқлари, махсус тармоқ 
магистраллари, сунъий йўлдош алоқаси қўлланилади. Глобал тармоқларнинг энг 
оммабоп ва машҳури бу Интернет тармоғидир. 
Компьютерни глобал тармоққа улаш учун унга махсус қурилма – модем 
(модулятор-демодулятор) ўрнатилиши шарт. Модем телефон тармоғи орқали 
Интернет провайдерига уланиб, Интернет каби глобал тармоқда ишлаш имконини 
яратади. Модемларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 
Ички модем (Internal Modem) компьютернинг асосий платасида жойлашган. 
Ташқи модем (External Modem) алоҳида қурилма бўлиб, компьютерга кабель 
ёрдамида уланади. 
Ихчам компьютер модеми (PCM/PCMCIA) алоҳида плата кўринишида бўлиб, 
асосий платанинг ички ёки ташқи бўш уясига ўрнатилади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling