Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


HTTP гиперматн узатиш протоколи


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
HTTP гиперматн узатиш протоколи. 
HTTP (Hypertext Transfer Protocol) – гиперматнларни узатиш протоколи – 
тармоқ протоколлари ичида энг содда ва қулай протоколлардан ҳисобланади. Унинг 
асосий вазифаси гипербоғланишдан ҳосил бўлган URL манзилли электрон 
ҳужжатларни ўқишга оид сўров (запрос)ни серверга жўнатиш (худди шу вақтда 
сўралаётган ҳужжат жойлашган сервер билан алоқа ўрнатилади) ва сўралаётган 
ҳужжат олиб бўлингандан сўнг сервер билан алоқани узишдан иборат. 
Web ҳужжатлар. 
HTML форматида тайёрланган электрон ҳужжат HTML ҳужжат, Web 
ҳужжат ёки Web-саҳифа деб аталиши мумкин. 
Агар электрон ҳужжатни тайёрлаш ҳақида гап борса, у ҳолда ҳужжат HTML 
ҳужжат деб аталади ва гап ушбу электрон ҳужжатни интернетда эълон қилиш ёки 
тарқатиш ҳақида борса, у ҳолда бу ҳужжат Web ҳужжат деб аталади. Борди-ю, 
ушбу ҳужжатдан фойдаланиш ҳақида сўз борса, у ҳолда бундай электрон ҳужжат 
Web-саҳифа деб аталади. 
 
Web узел ёки сайтлар. 
Битта муаллиф ёки ташкилотгa тегишли бўлган бир гуруҳ ўзаро 
гипербоғланишлар билан бирлаштирилган Web caҳифалар мажмуаси Web узел 
(тугун) ёки сайт деб аталади. 
 
 


117
Web сервер. 
Web сервер тушунчасини икки хил маънода ишлатиш мумкин. Aгap WWW 
хизматини кўрсатиш ҳақида гап борса, у ҳолда Web сервер тармоқ мижозларига 
Web-саҳифа ва сайтлардан фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи дастур 
маъносини англатади. 
Агар сўз интернетнинг техник таъминоти ҳақида борса, у ҳолда Web сервер 
Web ресурслари сақланаётган ва унинг дастурий таъминоти ишлаб турган 
компьютер маъносини англатади. 
Интернет тармоғининг ихтиёрий бир компьютерида бир нечта сервер 
дастурлар ишлаб туриши мумкин. Масалан, Web сервер дастури, FTP сервис 
электрон почта сервери дастурий таъминотлари ва ҳоказо. 
Битта Web серверда (компьютерда) бир қанча ташкилот ёки корхоналарнинг 
Web сайтлари (узеллари), Web-саҳифалари жойлашиши мумкин. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling