Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Web-саҳифанинг фаол компонентлари


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
Web-саҳифанинг фаол компонентлари. 
Маълумки, Web-саҳифа таркибига HTTP протоколи орқали амалга ошириб 
бўлмайдиган алоҳида объектларни жойлаштириш мумкин. Агар худди шу Web-
саҳифа таркибига бириктирилган объектлар HTTP протоколи кодларидан фарқли 
дастур бўлса, у ҳолда бундай объект Web-саҳифаларнинг фаол компонентлари 
(объектлари) деб аталади. 
Ушбу фаол объектлар ёрдамида Web-саҳифаларга турли-туман ахборотларни 
жойлаштириш 
мумкин. 
Масалан, 
анимация, 
мультипликация 
ва 
видеофрагментларни жойлаштириш ёки мижоз билан интерфаол мулоқотни ташкил 
этиш, физика, химия ёки техникага оид ҳар хил тажрибаларни намойиш этиш ва 
ҳоказо. 
Web-сервер билан ишлаш мобайнида Telnetга четдан уланишни бажариш, 
тармоқ мижозларига электрон почта юбориш, FTP-аноним ёрдамида файлларни 
олиш ва Интернетнинг бошқа бир қатор иловаларида (амалий дастурлар) иш ба-
жариш мумкин. Бу WWWни интернетнинг интеграл хизмати деб ҳисоблашга 
имкон беради. 
Электрон почта. 
Электрон почта (e-mail – electronic mail) оддий почта каби вазифани 
бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотлар жўнатилишини таъминлайди. 
Унинг асосий афзаллиги вақтга боғлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган 
заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. 
Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, дастур файлларини ўз ичига олиши 
мумкин. 
Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча манзиллар бўйича жўнатилиши 
мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоқнинг турли 
хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий 
хизмат дастурлари билан умумий интерфейсга эга. Бундай ёндашувнинг моҳияти 
шундаки, хост компьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни 
зарур функцияларга киришни таъминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. 
Бундай ахборотни компьютер фармойиш сифатида қабул қилади ва бажаради. 
Электрон почта билан ишлаш учун бир қатор дастурлар яратилган, уларни 
mail умумлашган номи билан бирлаштириш мумкин. Windows операцион 


118
системасида электрон почта билан ишлашни Microsoft Outlook Express иловаси 
таъминлайди. Бу дастурлар қуйидаги вазифаларни бажаради: 
матнни яратиш; 
хат-хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш; 
хат-хабарларни ўчириш; 
манзилни киритиш; 
хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш; 
турли ҳужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт 
қилиш (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш;
 хатларни мавзусига қараб ажратиш. 


119

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling