Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5316750405244289368
6. БОҚИШ Қуён табиатига кўра кемирувчилар синфига мансуб ҳайвондир. Унинг олдинги (курак) тишлари бутун ҳаёти давомида ўсиб бориб, уларни чархлаб туриш, яъни бирор-бир нарсани муттасил кемириб туришга эҳтиёж сезади. Акс ҳолда, бу тишлар қуён ўз оғзини ёпа олмайдиган даражага қадар ўсиб кетиши мумкин. Агар қуён оч қолса тўғри келган нарсани еб қорин тўйдиришга мажбур бўлади ва одатда, катак ёғочини (эшик кесакисини) ғажийди. Емида туз етарли бўлмаса ҳам катакдаги сийдик (аммиакли тузлар) сингиб кетган тахта ва ёғоч тўшамаларни ғажий бошлайди. Бундай ҳолат қуённинг минералларга эҳтиёж сезаётганини англатади. Қуён жуда баднафс бўлиб, кундуз куни ҳам тунда ҳам ем еб тўймайди. Бунинг сабаби – жуда тез вояга етиши ва тез-тез болалаб туришидир. Шу боис ҳам у турли-туман емларга эҳтиёж сезади. Қуён боқишни тўғри ташкиллаштириш учун, унинг турли емларга эҳтиёж сезишини инобатга олган ҳолда, кам харажат сарфлаб, жонивор иштаҳасини тўла- тўкис қондирадиган, боқиш билан боғлиқ бошқа барча жараёнларнинг муваффақиятли ўтишини таъминлайдиган режим ўрнатмоқ керак. Шуларга асосланган ҳолда қуёнга дағал емлар тўйгунча, озуқа моддаларига тўйинтирилган емлар эса – белгиланган меъёрларга амал қилган ҳолда бериш лозим. Битта қуёнга 5-6 кунга етадиган у ёки бу емни охурга қанча солиш кераклигини билиш учун емнинг озуқа бирлигида ўлчанадиган тўйимлилик даражасини билиш зарур. Озуқа бирлиги деб 1 кг ўрта сифатга эга сулининг тўйимлилиги қабул қилинган. Бошқа барча емларнинг тўйимлилиги сулининг тўйимлилиги билан 24 таққосланади. Мисол учун, тўйимлилик 1 кг пичанда 0,2, силосда 0,15-0,2, кунжара ва донли емда 1 озуқа бирлигига тенг бўлади. Қуёнга бериладиган асосий емлар жумласига: кўк ўтлар (майса ва илдизмевалар палаги, карам барги, маккажўхори пояси ва барги); ширадор емлар (илдизмевалар, полиз ва боғ маҳсулотларининг чиқиндилари, силос); дағал емлар (пичан, сомон, шох-новдалар); кучли бойитилган емлар (арпа, сули, буғдой, маккажўхори, дуккакли ўсимликлар дони ва уларнинг чиқиндилари яъни: кепак, кунжара, тахтакунжара, комбикорм); қумоқланган донадор емлар (ўт-алаф уни, кунжара, дон чиқиндилари, гўшт- суяк ёки балиқ уни ва микроэлементлар); минераллар (туз, бўр, суяк уни) киради. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling