Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Совет мардери 
Мўйна 
тайёрлашга 
ихтисослашган, 
катталиги ўртача зот. 
Улғайган қуённинг тирик вазни 4-4,3 кг 
га 
етади. 
Мўйнасининг 
ранги 
сувсар 
мўйнасини эслатувчи жигар ранги билан фарқ 
қилиб 
туради (“мардер” 
сўзи 
сувсар 


19
маъносини англатади). Табиатан бақувват, танаси қисқа, бели тўғри ёки бироз 
аркасимон, боши кичик, кўзлари жигар ранг бўлади. Кўкраги кенг териси зич 
ёпишган бўлиб, бағбақа бўлмайди. Гавдасининг олди, қулоқлари, боши, оёқлари 
ва думининг ранги тананинг қолган қисмларига нисбатан тўқроқ кўринади. 
Мўйнаси қалин, юмшоқ бўлади. Серпуштлиги ўртача, ҳар болалаганида 7-8 
бошдан бола беради. Қуёнчалар кул ранг туғилиб, 4-5 ойга тўлгандагина катта 
қуён рангини олади. 
Қуёнчаларнинг ўсиб, вояга етиш тезлиги ўртача кечади. Тўқ жигар ранг 
мардернинг мўйнаси асосан табиий ҳолатида қўлланиши боис алоҳида қимматга 
эга. Буюм тайёрлаш мобайнида ранги оч ёки тенг тарқалган мўйнасини саралаб 
олиш мураккаброқ. 
Зотнинг нуқсонлари ҳам, афзалликлари ҳам кам ўрганилган. 
 
Рус оқсувсари 
Кичик қуён зотига мансуб, асосан мўйна олишга ихтисослашган қуён. 
Пишиқ питирёғли қалин ва ялтироқ мўйнасининг сифатига кўра, ушбу зотни, 
мўйна олишга ихтисослашган зотлар ичида жаҳонда тенги йўқ зот деб қабул 
қилса арзийди. 
Тирик вазнига кўра (3,5-3,9 кг) қуён йирик эмас. Боши кичик, қулоқлари 
калта ва доимо тик туради. Жуссаси қисқа ва ихчам. Кўкраги кенг, бағбақаси йўқ. 
Орқаси қисқа, кенг, аркасимон. Сағри мушакли, юмалоқ. 
Мўйнасининг ранги оқ, қулоқлари, тумшуғининг учи, оёқлари ва думи қора 
ёки жигар ранг қўнғир, кўзлари қизил. Қуёнчалар оппоқ туғилади, зотига хос қора 
доғлар эса 3-4 ҳафтадан сўнг кўрина бошлайди. 
Қисқа юнгли қуён (рекслар) 
Тук ва момиқларининг узунлиги тенг 
бўлганлиги боис рекс қуённинг мўйнаси 
қатламлиликдан маҳрум бўлиб, худди қирқиб 
олингандек кўринади. Унинг мўйнаси денгиз 
мушуги мўйнасига тақлид қилиш мақсадида 
қўлланилади. 
Бошқа қуёнлар билан чатиштириш натижасида 
рекснинг 20 дан ортиқ, жумладан, рекс шиншилла, 
рекс капалак, рекс мовий, рекс малла, рекс сарғиш, 
учранг, қора каби жузъий ўзгарган зотлари ҳосил 
бўлган. Шунинг учун ҳам чатиштирилган зотга кўра 
рексларнинг хилма-хиллиги кўп кузатилади. 
Урғочи қуён ҳар болалаганида 5-6 бошдан бола 
беради. Жуссаси, одатда, нозик бўлиб, ўртача ривожланади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling