Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

 
4. ҚУЁННИНГ АСОСИЙ ЗОТЛАРИ 
 
Қуённинг зотлари асосан учта яъни: гўшт, гўшт-тери (мўйна) ва момиқ 
йўналишларига ихтисослашган. 
Қуён зоти икки асосий мезонга, хусусан: 
юнг қопламасига кўра – меъёрий юнгли (аксарият зотлар), қисқа юнгли ва 
узун юнгли (момиқли); 
танасининг катталигига кўра – йирик, ўрта ва майда турларга бўлинади. 
Совет шиншилласи 
 
Йирик зотга мансуб гўшт-тери олишга 
ихтисослашган қуён. Бақувват жуссаси ва 
қалин юнг қатлами билан фарқланиб 
туради. Ўртача тирик вазни 5 кг, 
айримлари эса 6-7 кг га қадар етилади. 
Урғочи қуён серпушт, сутлилик даражаси 
юқори бўлиб, 8-12 бошгача бола боқиб, 
улғайтиради. 
Баданидаги юнг қопламаси кумуш ва 
кумуш-мовий 
тусда 
кўриниб, 
умуртқа 
ва 
биқинларида эгри-букри қора чизиқлар кўзга 
ташланади. Қорин соҳаси ва оёқларининг ички 
томонидаги момиқлар асосан оқ рангда бўлиб, 
таркибида бироз қорамтир тус олади. Бели ва 
биқинидаги мўйнага пуфланганда таги мовий, ундан 
юқори 
қисми 
тўқроқ 
тусга эга тук ва момиқлар қатлами, сўнг оқ рангдаги 
ҳалқалар кўринади, мўйна учи қора бўлади. Қуён 
кўзлари ҳошияга эга, қулоқлари ва думининг юқори 
қисмида қора доғ, бошининг орқасидаги камгакда оч 
тусли қашқа бўлади. 
Ушбу қуён мўйнаси (6- расм) шиншилла деб 
аталувчи 
олмахонсимон 
жониворнинг 
табиий 
кўринишдаги мўйнасига ўхшаб кетиши боис (зотнинг 
номланиши ҳам шу сабаблидир) унинг терисига талаб 
катта бўлади. Ундан телпак, мўйнали пўстин ва ёқалар 
тайёрланади. 


14
Урғочисининг оналик сифатлари яхши ривожланган. Болалашдан олдин 
майда тўшама ҳамда қорин ва биқин соҳасидан юлиб олган момиқдан каттагина 
уя тайёрлайди. У тайёрлаган уя ташқарига чиқарилган катакда – 30
0
гача совуқда 
наслини сақлаб қолади. Бунга биринчи бор эмас, балки иккинчи ва кейинги 
болалашида эришади, албатта. 
Совет шиншилласи иқлим ва емнинг турли шароитларига тез кўникиб 
кетиши туфайли ҳаваскор қуёнбоқарлар ичида кенг тарқалган. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling