Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Кул ранг великан 
Йирик зотга мансуб гўшт-тери олишга 
ихтисослашган 
қуён. 
Гавдасининг 
узунлиги 51-65 см гача бўлиб, деярли 
юмалоқлашиб кетган, жуссаси бақувват 
жонивор. 
Кўкрагининг йўғонлиги 37-39 см. Бели тўғри ва кенг. Оёқлари бақувват, 
қисқа, сермушак. Тирик вазни 5-8 кг га етади. Юнг қопламасининг ранги 4 хил: 
сарғиш кул ранг, очиқ кул ранг, тўқ кул ранг ва қора бўлади (7- расм). 
Урғочиси 
тез 
урчийди, 
ҳар 
болалаганида 10 бошгача бола беради.
 
 
 
 
Оқ момиқ 
Ўрта катталикка мансуб зот. Вазни
3-4 кг, айримлари 4,5-4,9 кг га етади. 
Танасининг узунлиги 54 см, кўкрагининг 
йўғонлиги 30-34 см келади. Йил давомида ҳар 
бир толасининг узунлиги 6-16 см келадиган
вазни 300-500 гр, айримлари 700 гр гача 
оппоқ момиқ беради (8- расм). 
 
 
 
 
 
 
 


15
Оқ великан 
Гўшт-тери олишга ихтисослашган зот. 
Танасининг узунлиги 60-67 см. Ўртача тирик 
вазни 5 кг. Ўз вақтида ва сифатли шилиб 
олинган тери қабул пунктида олий навга қабул 
қилинади.
Оқ қуён, одатда, альбинос бўлиб қизил 
кўзлари билан фарқ қилиб туради (9- расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Қора қўнғир 
Гўшт-тери олишга ихтисослашган зот. Юнг 
қопламасининг ранги қора қўнғир тулки 
юнгининг тусига ўхшаб кетганлиги боис шундай 
ном берилган. Қуёнчалари 3 ойгача тим қора 
рангини сақлаб туради. 7-8 ойга етганларидагина 
юнгларидаги тус ўзгара бошлайди. Улғайган 
қуён юнгининг ранги танадаги турли жойларда 
турлича кўринади. Мисол учун, боши ва бели 
қора, биқинлари қўнғир, қорин соҳаси тўқ 
мовий. Тукининг йўналган қисми қора бўлиб 
таги бироз очроқ. Биқинидаги туклар тусланган 
(10- расм). 
Ушбу қуён бақувват жуссаси билан фарқ қилиб туради. Суяклари мустаҳкам. 
Танаси 61 см гача чўзиқ, боши йирик, кўкраги йўғон ва кенг (37 см). Бели узун, 
тўғри ва кенг бўлади. Оёқлари тўғри, узун ва йўғон. Улғайганда 5-6,5 кг, 


16
айримлари ҳатто 8 кг га бориб етади. Урғочи қуён ўртача 8 бошгача бола беради. 
3 ойга тўлган қуёнчалар вазни 2,5-2,9 кг га бориб етади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling