Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

7.1. Қуённинг болалаши 
Урғочи болалашига бир ҳафта қолганида катагини обдон тозалаш
дезинфекциялаш ёки олов лампа билан ишлов бериш ва кўпроқ тўшама киритиб 
қўйиш лозим. Бир маротаба ишлатилган ёки ифлос тўшамалар катак ичидан 
чиқариб ташланади. Энг яхши тўшама – сабзавот қадоқлашда қўлланиладиган 
пайраҳадир. Катак туғруқхонасидаги полга ётқизилган пол-панжара олиб 
қўйилади ёки ағдариб ётқизилади. Ушбу бўлим остонасига эшик очилганида 
қуёнчалар пастга қулаб тушмаслиги учун эни 20-30 см келадиган тахта ёки 
фанера ўрнатилиб тўсилади. Тўшамани туғруқхонага тўшаган маъқул. 
Болалашидан тахминан бир ҳафта олдин урғочи оғзига тўшама тўлдириб 
олганча уя тайёрлашга киришади. Ушбу инстинкт урғочида шу қадар 
ривожланганки, агар катакда тўшама етарли бўлмаса, у ҳатто охурдаги майса ва 
пичандан ҳам фойдаланишга мажбур бўлади. Болалашига бир сутка баъзан эса 
бир неча соат қолганида биқин ва қорин соҳасидаги момиқларини юлиб, уяга 
тўшай бошлайди. Урғочи болалаётган пайтда ва болалаганидан сўнг дастлабки 
бир неча кун давомида қуёнхона ичида ва унинг яқинида шовқин солиш, 
тарақлатиш мумкин эмас. Катак олдига имкон қадар камроқ яқинлашишга ҳаракат 
қилинг. Заруратсиз уяга тегманг. Бироқ болалаган куни уяни текшириш ва ўлик 
туғилган қуёнчаларни олиб ташлаш зарур бўлади. 
Вазни 40-60 гр қуёнчалар қип-яланғоч, кўзлари юмуқ ҳолатда туғилади. 
Онасининг эмизгичларига таначаларидаги барча мушакларини қисқартириш 
эвазига сакраб етиб борадилар. Уяга қўл тиқиб, безовта қилинганларида чигиртка 
каби чийиллаб, чапиллаб сакрашларини кузатиш мумкин. Қуёнчаларни онасидан 
45 кундан сўнг ажратмоқ маъқулдир. Эрта ажратилган қуён боласи суст 
ривожланиб, касалликка тез чалинади. Агар насл олинадиган қуён етиштириш 
ниятида бўлсангиз қуёнчаларни онасидан 2 ойгача ажратманг. Болалаган она қуён 
зўр бериб кўп сув ичади. Агар бирор-бир сабабга кўра катакда сув бўлмай қолса –
болаларини ейди. 


33
Ёши, зоти, ҳолати ва ўз хусусиятларига кўра урғочи 1 дан 20 тагача бола 
туғиши мумкин. Биринчи бор болалаган урғочининг болалари камроқ бўлиб, вақт 
ўтган сари сони ортиб бораверади. Аммо 3-4 йилдан сўнг бола сони яна камайиб 
кетади. Бундай урғочи қуёндан насл олишни тўхтатиш, уни ёш урғочига 
алмаштириш лозим. Урғочи берадиган бола сони унинг сутлилиги, болаларини 
улғайтириш қобилияти, шунингдек соғлиги, семизлиги, боқиш, парваришлаш ва 
овқатланиш шароитига боғлиқдир. Тўйдириб, айниқса кўк майсалар билан яхши 
боқилган қуён серпушт бўлади. Шунинг учун урғочиларни кўк ва ширадор емлар 
мўл бўлган баҳор ва ёз ойларида болалатиш мақсадга мувофиқдир. Урғочининг 
туғиш жараёни йилнинг июль-август ойларида тўхтатилади. Шу даврда туғилган 
қуёнлар декабрь-январь ойларида (сўйиш учун самарали фурсат) яхши семириб 
етарлича вазнга олади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling