Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

7. КЎПАЙТИРИШ 
Қуён бошини кўпайтириш учун яхши ривожланган 4-5 ойга тўлган соғлом 
урғочи ва 6-7 ойлик эркак қуён танлаб олинади. Урғочилар сони
2-3 бош бўлгани маъқул. Катта ёшдаги урғочига ёш, ёш урғочига эса ёши улуғроқ 
эркак қуён қўйилса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Урчитишдан 2 ҳафта олдин қуён емига кўпроқ витаминга бойитилган ва 
минералларга тўйинтирилган емлар қўшиб берилади. Бу вақт давомида эркак қуён 
қайнатилган картошка, димланган сули (ёки бошқа дон) аралаштирилиб 
тайёрланган ем билан боқилади. Эркак қуён катаги астойдил тозаланади, охур ва 
сувдонлар олиб қўйилади. Шундан сўнггина унинг катагига урғочи қуён 
киритилади (негаки эркак қуён бегона катакка узоқ мослашади). 
Урғочи қуённинг уруғланишга тайёр эканлиги жинсий аъзосининг ҳолатига 
кўра аниқланади. Урчишга тайёр урғочи қуённинг аъзосига кўп қон қуйилиши 
сабабли шишиб, тўқ қизил тус олади. Бундай урғочи ўзига эркак қуённи ҳеч 
қаршиликсиз яқинлатади. Урчишга тайёр бўлмаган урғочи эса ўзини бурчакларга 
уриб, эркакдан нари қочади ва ҳатто ҳамла ҳам қилади. 
Эркак қуённинг шайлиги эса урғочига нисбатан ортиқча “мулозамати” билан 
билинади. Айни пайтда у жағи ва томоғи билан урғочига ва катак қисмларига 
ишқаланади. Хўжайинлик ҳуқуқини такрор таъкидлаётганини намоён этганча, 


32
кескин сакраб, пешоби билан катак ҳудудини белгилай бошлайди. 
Қочирилган урғочи катакдан чиқариб олиниб, бир соатдан кейин такрор 
киритилади. 5-6 кундан сўнг урғочи қуён урчиган ёки урчимаганлигини текшириб 
кўриш лозим. Бунинг учун у эркак қуён катагига яна бир бор киритилади. Агар 
урғочи уруғланган бўлса эркак қуённи ўзига яқинлатмай, инграшга ўхшаш товуш 
чиқариб нари қочади. 
Тажрибали қуёнбоқар қуён ҳомиладорлигининг ўрта даври, яъни ўн иккинчи, 
ўн бешинчи кунда ҳомила факти ва нечта бола туғишини 100% аниқ айтиб бера 
олади. Бунинг учун урғочи қуён текис жойга (катак поли, ўриндиқ ёки 
хонтахтага) ўтқизилиб (ёки тиззага олиниб) бармоқлар билан кескин 
ҳаракатларсиз, қорни пайпасланади. Ҳар бири ёнғоқдай келадиган икки қатор 
жойлашган эмбрионлар аниқ сезилади. Бу вақтга келиб урғочи қуён имкон қадар 
безовта қилинмаслиги, катагида юқори сифатли ем, айниқса янги сув мунтазам 
бўлишини кузатиб бориш лозим. Агар катакда сув бўлмаса, она қуён ўз 
болаларини бирорта қолдирмай еб қўяди. Бу ҳолат урғочи организмида 
ҳомиладорлик ва болалаш натижасида йўқотилган тўқималар таркибини тиклашга 
эҳтиёж бўлгани сабабли рўй беради. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling