Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Вена мовий қуёни 
Гўшт-тери 
олишга 
ихтисослашган 
жуссаси ўртача қуён. Йириклиги ва 
гавдасининг шакли асосан фландралардан 
мерос қолган хусусан: танаси чўзиқ 
(фландрага нисбатан пишиқроқ), суяклари 
мустаҳкам, думғазаси билан бели кенг 
бўлиб, 
аммо 
фландраникидек 
йўғон 
бўлмайди. Мўйнасининг ранги қатламларга 
бўлинмаган тарзда ялпи танаси бўйлаб бир 
текис кўкимтир мовий бўлиб, оқ-қора 
туклари бўлмайди. Тук ва момиқлари қалин, 
юмшоқ, ҳурпайган бўлиб, нисбати бўйича 
(1:65) рус оқсувсар қуёнидан кейин (1:90) 
барча зотларга мансуб қуёнлардан устун 
туради. Унинг мўйнаси денгиз мушуги 
мўйнасига 
тақлид 
қилиш 
мақсадида 
қўлланилади. 
Сутли 
бўлиб, 
урчиш 
тизғинлиги 
етарлича жадал кечади. Яхши шароитда боқилган 90 кунли ёш қуён 2,5-2,6 кг га,
4 ойга тўлганида эса – катта қуён вазнининг 70% га етади. Урғочисининг тирик 
вазни 4,6-5 кг, айримлари 7 кг га етади. Тез вояга етиши, гўштдорлиги ва еган 
емини оқлашига кўра гўшт-тери олишга 
ихтисослашган зотлар орасида ўртача 
ўринда туради. 
Қуёнчалар кул ранг тусда дунёга 
келади. Зотига хос рангга иккинчи бор 
тулаганидан 
сўнггина 
бурканади. 
Баъзан, ёз фаслида, юнгига хира қўнғир 
қиров тушиб, қишга яқин тулаганида 
ғойиб бўлади. 
Капалак 
Гўшт-тери олишга ихтисослашган 
йирик қуёнлар гуруҳига мансуб зот. 
Тумшуғидаги 
доғлар 
оқ 
жойга 
қанотларини ёзганича қўниб олган 
капалакка ўхшаб кетганлиги боис 
қуёнга 
шундай 
ном 
берилган. 
Мўйнасининг аксарият қисми соф оқ 
бўлиб, баъзи жойларидаги доғлар 
танасига нақш бериб туради. 
Доғлар рангига кўра ушбу зот қора, 
мовий, сариқ ва кул ранг капалакка 
бўлинади. Улар ичида эса, мўйнадаги 
доғлар ранги бир-биридан кескин фарқ 


18
қилиши боис қора ва мовий ранг капалаклар энг чиройли деб эътироф этилмоқда. 
Танаси бақувват, аъзолар бирдай ривожланган, бели чўзиқ, бироз аркасимон, 
сағри кенг, мушакли, суяклари мустаҳкам. 
Ялтироқ мўйнасининг қалинлиги ўртача, туклар 
қисқа, пайпаслаганда зичдай туюлади. Кўзларининг 
айланасида тўқ рангли узилмаган ҳошия бўлади. Ушбу 
ҳошиялар, асл зотли қуёнда бурун, юз ва қулоқлардаги 
доғларга 
туташмаган, 
мухтор 
бўлиши 
шарт. 
Кўзларининг ранги ҳошия рангига мос келиши, иккала 
юзидаги доғлар симметрик жойлашган бўлиши керак. 
Қулоқларининг асосидан думининг учига қадар бели 
узра кенг (эни 3 см келадиган ) узлуксиз, данданали тўқ 
чизиқ ўтган бўлади. Биқин соҳасидаги доғлар умуртқа 
устидан ўтган чизиқ билан туташмаслиги керак. 
Урғочининг эмчакларидаги сўрғичлар атрофида қора 
доғлар бўлиши шарт. Бундай доғлар бўлмаса қуён асл зотли саналмайди. 
Тирноқлари ва думининг пастки қисми рангсиз бўлади. Капалак зотига мансуб 
қуён танасидаги ранглар топографияси янги яратилаётган зотларга осон ўтиши ва 
бошқа (сариқ, кул) ранглар билан уйғунлашиб кетиши мумкин. 
Урғочи қуён кучли бўлиб, ҳар сафар 
ўртача 8 бошдан бола беради. Етарлича сутли 
бўлади. Катта ёшдаги қуён вазни 4,5 – 4,8 кг га 
етади. 
Барча 
зотларга 
мансуб 
қуёнларда 
учрайдиган умумий камчиликлардан ташқари 
зоти асл бўлмаган капалакларда қуйидаги 
камчиликлар кўзга ташланади: 
бурнида оқ доғлар бўлиб, “капалак” нинг 
йўқлиги; 
танасининг ҳаддан ташқари калталиги; 
бағбақасининг катталиги; 
кўзи атрофидаги ҳошия ва белидаги чизиқнинг узилиб қолганлиги; 
юзидаги доғлар кўз ҳошиясига туташиб кетиши; 
тирноқлар қорамтир тусга эга бўлиши. 
Бошқа зот билан чатиштирилса мўйнасининг сифати бузилади. Бу, айниқса 
кул ранг великан ёки совет шиншилласи билан чатиштирилганда кўзга яққол 
ташланади. Чатиштириш натижасида ҳосил бўлган зот мўйнасида ноаниқ, баъзан 
хира доғлар бўлиб, нақшлари хунуклашиб кетади. Оқибатда – аёллар ва болалар 
кийимларини тайёрлашга яроқсиз тери ҳосил бўлади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling