Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5316750405244289368
Кумуш ранг Гўшт-тери олишга ихтисослашган ушбу қуённинг танаси йирик ва ихчамдир. Ташқи кўриниши ҳурпайган, мўйнаси юмшоқ, қалин ва ранг-баранг, терисининг питирёғи эса зич бўлганлиги учун ҳам жуда қадрланади. Айрим қуёнбоқарлар уни асосан мўйна олишга ихтисослашган деб ҳисоблайдилар. Бироқ у жадал улғайиб, жуда тез етилиши ва сергўштлиги билан бошқа зотлардан фарқ қилиб туради. Кўкраги, бели ва думғазаси энли, оёқлари мустаҳкам. Сағридаги мушаклар ривожланган бўлиб, юмалоқланиб кетиши ушбу зотга хос аломатдир. Бундан ташқари унинг боши кичик бўлиб, пешонасидан бошлаб бурун томон тушган қисми торайиб боради. Қулоқлари калта, энсиз бўлиб, доим тик туради. Кўзлари жигар ранг, жонли. Бир текис тус олган мўйнаси эскирган кумуш ранги сингари кўринади. Юнгининг қатлами икки тусли, хусусан: юнглари қора (йўналтирувчилари оч қора), туклари эса оқ бўлади. Момиғи бир текис тошқалам мовий тусга эга. Тукларнинг кумуш ранги турлича нисбат бериб: тўқ- ўртача-оч жиловланади. Қуёнчалар тим қора рангда (баъзан кўкимтир) туғилиб, фақат 4-5 ҳафтадан сўнггина бурун, дум ва қорин соҳасида кумуш тус пайдо бўлади. Шундан сўнг бош, бел, кўкрак ва қулоқлари ўз рангини ўзгартира бошлайди. Тук қопламасининг ана шундай изчилликда ўзгариб бориши тўғри бўлиб, қуён асл зотга мансуб эканлигидан далолат беради. Мўйнасининг тусланиш жараёни 4 ойга тўлганида ниҳоясига етади. Туки ингичка, ипаксимон бўлиб, қалинлиги ва пишиқлиги талаб даражасида бўлмайди. Кул ранг урғочи 8-9 бош бола беради. Табиатан шўх бўлиб, кун тартиби ва одамларга тез мослашади. Мўйнаси Сибирь олмахонининг мўйнасини эслатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling