Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


ИЧАК-ЧОВОҚ ТЎПЛАНИБ ҚОЛИШИ


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

ИЧАК-ЧОВОҚ ТЎПЛАНИБ ҚОЛИШИ. Бундай ҳолат қуёнлар сувсиз 
қолганда юзага келиши мумкин. Бунда қуённинг нажаси келмай қолади, қорин 
бўшлиғи пайпасланганида эса нажаснинг зичлашиб қолгани сезилади. 
Даволаш усули. Ёш қуёнчаларга 3-4 гр дан, катта қуёнларга 5-6 гр дан 
Глаубер тузи (натрия сульфат) ёки карлсбад тузи сув эритмаси кўринишида 
берилади. Касторов мойининг 1-1,5 чой қошиғида берилиши ҳам яхши самара 
беради. Шунингдек сули қайнатмаси ичирилиб, қуён қорнига буғланувчан 
линимент суркалади, илиқ, бироз совунли сув билан ҳуқна (клизма) қилинади. 
Шундан сўнг фаол ҳаракатланиши учун қўйиб юборилади. 
Ич қотишдан даволаш учун катта қуёнларга 5-6 гр (ёш қуёнчаларга 3-4 гр) 
Глаубер тузи сувда эритилиб берилади. Эркинликка қўйиб юборилиб, сайил 
қилдириш ҳам фойдалидир. 
ШИКАСТЛАР. Бундай жароҳатлар жумласига тимдаланиш, шилиниш, лат 
ейиш ва суяк синишлари, орқа миянинг тана орқаси фалаж бўлишига олиб 
келадиган даражада (нотўғри сакраш ёки қуён белига зарб бериш натижасида) 
шикастланиши киради. 
Даволаш усули. Тимдаланган ёки шилинган жойларни тозалаб йод суртиш
йирик яраларни эса тикиш лозим. Синган суяги кўкрак ёки қорин бўшлиғига 
кириб кетган, шунингдек, фалаж бўлишга олиб келадиган даражада 
жароҳатланган қуёнларни даволаш амаллари беҳудадир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling