Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Даволаш усуллари. Касалланган қуёнларга сульфадиметоксин ёки 
сульфапиридазин (100 мг/кг) тайинланиб, орада 3 кунлик танаффус билан ҳар 
бири 5 кундан давом этадиган икки босқичда мономицин билан 
уйғунлаштирилади. Таркибида кокцидиостатик моддаси мавжуд премикслар емга 
аралаштириб берилганида даволаш самарадорлиги янада ошади. 
Касалликнинг олдини олиш усуллари. Қуёнлар катагининг пол-панжарасини 
тўрдан тайёрлаш, остидаги яхлит полни суткада 2 маротабадан кам бўлмаган 
тарзда гўнгдан тозаланиб туриш лозим. Тегана ва сувдонлар доимо тоза тутилиши 
керак. Парвариш асбоблари ва катаклар пайвандлаш лампасининг олови билан 
бир сидирға қиздириб чиқилиши лозим. 
Аксарият юқумли касалликларнинг олдини олувчи восита – карантиндир
Бунинг учун сотишга ажратиб қўйилган ёки қуён бошини кўпайтириш ниятида 
харид қилинган қуёнларни бир неча кун карантинда боқиш керак. Янги 
қуёнларнинг эҳтимолий касалликларини аниқлаш мақсадида қуёнбоқар ихтиёрида 
бир нечта алоҳида катаклар бўлиши лозим. Ушбу катаклар сони қуёнлар сонига 
боғлиқ. 
КОНЪЮНКТИВИТ – кўз касаллиги. Кўзнинг механик жароҳатланиши, 
унга чанг ёки бошқа ёт жисм сингиши, кимёвий моддалар таъсири ва қуён емида 
А витамини етишмаслиги оқибатида вужудга келади. Конъюнктивит шакллари 
кўздаги шиллиқ пардалар йиринглаши ёки яллиғланиши кўринишида кузатилади. 
Биринчи шаклда кўзлар кучли қизариб, кўп миқдорда ажралаётган йиринг 
қовоқларни очирмай ёпиштириб қўяди. Иккинчи шаклда қуён кўзидаги шиллиқ 
пардаларнинг қизариши, шишиши ва ёшланиши кўзга ташланади. 
Даволаш усуллари. Кўздаги шиллиқ пардалар яллиғланиши кўринишидаги 
конъюнктивитни даволаш учун қуён кўзи 2% ли борат кислотаси билан ювилиб, 
унга 2-3 томчи рух эритмаси томчилари томизилади. 
Конъюнктивитнинг йиринглаш кўринишидаги шаклини даволаш учун эса 
қуён кўзи 2% ли борат кислотаси билан ювилади. Қовоқнинг шиллиқ пардаларига 
(қовоқлар остига) 2-3% ли йодоформ ёки борат суртмаси суртилади. Шохпарда 
(мугузпарда) яраланган ва хиралашганда каломел (симоб монохлорид) 
кукунининг қанд упаси аралашмаси (1:1) билан ишлов берилади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling