Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


 ҚУЁН ЧАЛИНАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

12. ҚУЁН ЧАЛИНАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР. 
ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ 
ГБК. Сўнгги йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамжамияти ҳудудига ГБК 
(геморрагическая болезнь кроликов) деб аталувчи ўта хавфли геморрагик касаллик 
киритилди.
Ушбу касаллик Австралияда ҳаддан ташқари кўпайиб кетган ёввойи қуён ва 
кемирувчиларни жадал ва оммавий тарзда қириб ташлаш учун махсус 
кучайтирилган вирус томонидан қўзғатилган. ГБК илк бор 1984 йилда Хитой ва 
Ҳиндистон орқали Владивостокка киритилгани маълум. 
Қуённинг заҳарланиши кўринишида ўта кескин кечадиган бу касаллик
оқибати ўлим билан жуда тез якунланиши боис, унинг клиникасини пайқаб 
қолишнинг имкони деярли йўқ. Гўё соппа-соғдек турган қуёнлар бутун бошли 
ферма ёки гуруҳ таркибида қирилиб кетади. Очилган жасадларда шилимшиқ 
трахея, бронх ва ўпкаларда қон қуйилган кичик нуқталар, айрим мурдаларнинг 
ичакларида эса бироз қон қуйилиш аломатлари, ошқозонлари емга тўла ҳолда 
бўлишини кузатиш мумкин. 
Касалликка қарши кураш чоралари. Таркибига касаллик қўзғатувчи 
заифлаштирилган вирус киритилган, қуённинг геморрагик касаллигига қарши 
вакцина 1,5-3 ойли қуёнга бир маротаба 0,5 мл дозада, думғаза соҳасидаги 
мушаклар орасига юборилади. Касаллик қўзғатувчисига таъсирланмаслик 
(иммунитет) хусусияти қуён 7 ойга тўлгунга қадар давом этади. 
МИКСОМАТОЗ – шилимшиқ қопламанинг шамоллаши, орқа тешик, 
жинсий аъзо, бош, қулоқлар шишиб кетиши билан (“шер башара”) кузатиладиган 
вирусли касаллик. Бундан ташқари йиринглаган шакллар ҳосил бўлиши ҳам 
мумкин. Қуён ўлими билан якунланиш кафолати деярли 100%. Ушбу касалликка 
хонаки ва ёввойи қуён таъсирчан бўлиб, қўзғатувчи манба сифатида касал ва 
касалланиб ўтган қуён хизмат қилади. Касалликнинг тараққиётида чивин, бурга ва 
битлар муҳим роль ўйнайди. 
Касаллик аломатлари. Яширин даври 5-7 кун. Дастлаб шапоқ-йирингли 
конюктивитни пайқаш мумкин. Қуён киприклари ёпишиб, шапоқ-йирингли оқим 
пайдо бўлади. Жониворнинг нафас олиши қийинлашиб, пишиллаб қолади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling