Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

қуённи 
насл 
олиш 
учун 
қолдирманг. 
Яқин 
қариндош 
бўлган 
қуёнларнинг ўзаро чатишишларига ҳам йўл 
қўйиб бўлмайди, акс ҳолда жонивор зоти
қиёфаси ва мўйнасининг ранг олиши 
бузилади. 
Насли чатишган қуён чидамли, бақувват 
бўлиб ота-онасининг яхши сифатларини 
мерос олади, аммо унинг бу хусусиятлари авлодига ўтмайди.
Аксарият қуёнбоқарларнинг кўп йиллик тажрибаси билан икки ва уч зотли 
чатиштиришлар орқали яхши натижаларга эришилган зотлар олинди (уч зотли 
чатиштириш – икки зотга мансуб қуённи чатиштириш натижасида туғилган 
жониворларни бирор-бир учинчи зот билан чатиштириш демак). 
Кул ранг ва оқ великанларни совет шиншилласи билан, қора-қўнғирни кул 
ранг великан билан, кумуш рангни кул ранг ва оқ великанлар билан 
чатиштирилганда яхши натижаларга эришилади. 
Аралаш оилаларда қуёнчалар ота-оналарининг аломатлари билан сон 
жиҳатдан деярли тенг туғилади. 
Баъзан қуёнчалар турли зотларга мансуб ота-оналарининг аломатларини бир 
вақтда мерос оладилар. Жумладан, қора-қўнғир зотига мансуб қуён оқ великан 
билан чатиштирилганда қуёнчалари чавкар, яъни икки тусли мўйна (оқ мўйнасида 
қора доғлар) билан туғилиб, бозорда уларни “капалак” деб кўрсатишга уриниш 
ҳоллари тез-тез учраб туради. 
Момиқли қуённи меъёрий мўйнали қуён билан чатиштириш ярамайди. 


40
Бунинг натижаси, одатда, самарасиз бўлиб, зотнинг буткул айниб кетиши билан 
якун топади. 
 
11. КАТАКЛАРНИ ТОЗАЛАШ ВА САНИТАР ИШЛОВ БЕРИШ 
Қуёнхона ва катакларни йиғилиб қолган тезак, ем қолдиқлари ва 
тўшамалардан муттасил тозалаб бориш лозим. Бунинг учун қирғич (21- расм), 
дағал чўтка, супурги, курак, кетмонча, челак ва қути каби махсус асбоб-ускунага 
эга бўлиш даркор.
Металл қирғич ёрдамида катак полига ётқизилган пол-панжара тозаланади. 
Қулай бўлиши учун аравача устига ўрнатилиб, катак остига келтирилган қути ёки 
чўзиқ тоғора ичига тезак, ифлос ем қолдиқлари ва тўшамалар тортиб туширилади.
Шундан сўнг пол устига ётқизилган пол-панжара кўтарилиб ёки катак ичидан 
умуман чиқариб олиниб, остида тўпланган тезак тортиб туширилади. Бу ишлар 
бажарилаётганида қуёнлар халақит бермаслиги учун 
қўшни бўлимга ҳайдаб чиқарилиб, туйнук оғзи 
ҳаракатчан фанера воситасида ёпиб қўйилади. Шу 
тарзда барча катаклар тозалангач, қуёнхона поли 
тоза супурилади. 
Катакни тезакдан тозалаш ишларини тезлатиш 
учун пол устига ётқизиладиган пол-панжара остига 
тунука, тахта ва фанерадан тайёрланган таглик 
ўрнатиш мумкин (22- расм). Тезак панжара орасидан 
ушбу таглик устига туширилади. Агар таглик 
ёғочдан тайёрланган бўлса тахталарнинг шишиб, 
фанералар қатламлари ажралиб кетмаслиги учун 
полиэтилен сувқоғоз билан қопланади. 
Даставвал катак панжараси тозаланиб, сўнгра 
таглик тортиб чиқарилади ва унда тўпланган тезак 
арава устидаги қутига ёки девордаги туйнук орқали 
ташқарига ўрнатилган яшик ичига тўкилади. 


41


42
Йилда икки маротаба, айниқса ёғингарчилик кўп бўладиган ойларда (куз ва 
баҳор фаслларида) катаклар дезинфекцияланади. Дезинфекция тадбирлари турли 
усулда ўтказилади. 
Шахсий хўжаликларда қуёнхона, асбоб-ускуна ва катакларга оловли ишлов 
бериш усули энг содда ва самарали усул саналади. Бунинг учун оддий 
пайвандлаш лампаси ёки газ горелкаси қўлланилади. Катакнинг астойдил 
тозаланган ёғочларига оч қўнғир тус олганга қадар олов воситасида ишлов 
берилади. Айни пайтда барча эҳтиёт чоралари кўриб қўйилган бўлиши лозим, 
акс ҳолда мудҳиш ҳодиса рўй бериши мумкин. Ёдда тутинг! Қуёнхона ичи ва 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling