Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc
СЎЙИШ ВА ТЕРИГА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШ
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5316750405244289368
9. СЎЙИШ ВА ТЕРИГА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШ
Қуён яхши семиртирилиб сўйилса гўштининг вазни тирик вазнининг 60-65% қисмини ташкил этади. Ноябрь ойида қуёнларни саралаб сўйишга киришиш мумкин. Бунинг учун даставвал тери қуритишга мўлжалланган қолипларни тайёрлаб олиш керак (17- расм). Қуёнларни саралаб сўйишга киришилаётганда уларнинг семизлиги ва мўйналарининг ҳолатига эътибор бериш керак. Қўл юнг ўсаётган томонга қарши юритилганда момиқ тўкилмаслиги, тери рангли бўлганида ҳам мўйнага пуфланганда бир текисда, тўқ доғларсиз кўриниши даркор. Қуён қуйидаги изчилликда сўйилади: бир қўл билан орқа оёқларидан ушлаб кўтарилади, иккинчи қўл билан эса резина шланг кийдирилган металл таёқ билан бошининг орқасига кучли зарба берилиб, ҳаракатсизлантирилади (18- расм). Агар зарба етарлича кучли берилган бўлса, жониворнинг бурни ва қулоқларидан қон отилиб чиқиши керак, акс ҳолда зарбани такрорлаш ёки пичоқ учи билан қуён кўзларини ўйиб олиш ёки бурун тўсиғини кесиб ташлаш керак бўлади; қон оқиб тўхтагач, орқа оёқлар 30 см га йирилиб, энсиз тахтага осиб 37 қўйилади, айни пайтда орқа оёқлари юқорига қилиб осилган қуённинг танаси (думи) елкаларингиз қаршисига тўғри келиб қолиши керак; ерга, тана остига сувқоғоз тўшалиб, ички органлар ва чиқиндилар учун тоғора қўйилади; ўткир пичоқ билан (бири тери шилиш, иккинчиси гўшт нимталаш учун иккита пичоқ бўлгани маъқул) аввал оёқларнинг сакратувчи бўғинлари айланаси кесилади, сўнгра ушбу айланалардан бошлаб орқа тешик томон чот териси кесилади; шундан сўнг тери, бош ва кўрсаткич бармоқлар билан тортилиб, эҳтиёткорона шилиб олинади; тери оёқлар ва дум устидан ажратилгач, гўё пайпоқ ечилгани каби танадан шилиб олинади; пичоқ билан мулоқот қилишда, айниқса олдинги оёқлар яқинига етиб келганда эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда тери кесилиб, нави пасаяди; тажрибали қуёнбоқар пичоқдан фақат оёқлар ва бош устидан терини ажратиш мобайнидагина фойдаланиладилар; олдинги оёқлар териси шилиб олингач, бошдаги терини шилиб олишга халал бермаслиги учун юқорига тортиб қўйилади; қулоқларга яқин қолганда уларнинг тоғайи қирқилади ва иш давом эттирилади; қулоқ тоғайлари кесиб ташлангач, шилиб олинган тери қолипга тортиб кийдирилади. Айни пайтда терини қолипга жуда таранг тортишга интилманг, акс ҳолда мўйна йиртилиб кетиши мумкин; тери қолипга кийдирилган ҳолатда ишончли туриши учун орқа оёқлар терисининг учи йирилиб, қолипга боғланади ва қуриши учун осиб қўйилади; шундан сўнг танани нимталашга киришилади; даставвал олдинги оёқлар тирсаклари сўнгра бош кесилади. Агар қуён гўшти савдо муассасаларига топширилиши режалаштирилган бўлса боши билан орқа оёқлардан бири кесилмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling