Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

8. ҚУЁННИ БИЧИШ 
Ёш қуёнлар ажратиб олинаётганида битта катак ёки ўралган майдончага ёши 
тенг, бир маромда ривожланаётган, бир жинсли қуёнлар жойлаштирилади. Бу 
билан жониворлар орасида тез-тез рўй берадиган урушлар ва оқибатда мўйналари 
бузилишининг олди олинади. 
Қуёнлар гуруҳларга бўлиб боқилса ҳам улар орасида, айниқса эркак қуёнлар 
орасида олишиш ҳоллари тез-тез юз беради. Оқибатда мўйналарида яра-чандиқ 
(тиш) излари қолади. Қабул пунктларида бундай мўйналар, чандиқлар сонига 
қараб, “нуқсонли” деб баҳоланиб, нархи туширилади. 
Ўралган майдончаларга ажратилаётган ёш қуёнчаларнинг мўйналарини 
сифатли сақлаб қолиш учун олишишларига йўл қўймаслик зарур. Агар уришқоқ 
қуёнчалар ўз вақтида аниқланиб, айириб олинса, олишишларга барҳам берилади. 
Гуруҳларга бўлиниб боқилган қуёнлар аксарият ҳолларда тотув яшашади, шу 
боис иноқлашиб қолган гуруҳларни бир-биридан ажратмаслик ва уларнинг 
ораларига 3 ойдан катта бўлган жониворларни қўшмаслик мақсадга мувофиқдир. 
Акс ҳолда олишувлар янгидан бошланади. 
Сўйиш учун боқилаётган эркак қуёнларни 3 ойга тўлганларида бичиб қўйган 
маъқул. 
Бичишнинг энг маъқул усули – очиқ бичишдир. У шу қадар соддаки, ҳар 
қандай қуёнбоқар томонидан осон ўзлаштирилиши мумкин. 
Бунинг учун бичиладиган қуён катаги астойдил тозаланади, шундан сўнг йод, 
пахта-тампон, ўткир скальпель ёки хавфсиз устара тайёрланади. Қуён киши 
белини тирнаб қўймаслиги учун қалинроқ кийим кийилади. 


36
Ўриндиққа ўтириб, қуённи қўлингизга олиб тинчлантиринг. Шундан сўнг 
белини пастга қаратиб, чап қўлингиз билан тиззангизга шундай қисиб олинг-ки, 
токи қаршингизда унинг орқа оёқлари қолиб, боши белингиз ортига ўтиб қолсин. 
Қуённи ушлаб турган қўлингиз бармоқлари билан уруғдонни орқа тешик 
йўналишида пайпаслаб, асоси яқинидан сиқиб олинг. Бўш қўлингиз билан эса 
йодда намланган тампон билан кесиладиган жойга ишлов беринг. Сўнгра 
дезинфекцияланган скальпель ёки хавфсиз устара тиғи билан уруғдонларни 
қоплаб турган терини эҳтиёткорона кесиб очингда, уруғдоннинг бирини чўзиб, 
уруғ юритувчи каналини кесиб юборинг. Сўнг шу амални иккинчи уруғдонда 
бажаринг. 
Қуён тирноқлари билан кийимингизга илашиб олмаслигини кузатиб боринг
акс ҳолда у оғриқдан кучаниб, қорин бўшлиғи устидаги нозик пардаларини 
йиртиб қўйиши мумкин. Агар бундай ҳолат юз берса қуённи сўйишдан ўзга 
чорангиз қолмайди. 
Уруғдонни чўзаётганингизда уни четга оғдириб тортманг, акс ҳолда тор каби 
таранг тортилиб кесиб юборилган уруғ юритувчи канал билан қуён қорнига 
шикаст етказасиз. Бунда ҳам қуёндан ажралишга тўғри келади. Бичилган қуён, 
юқорида айтилганидек астойдил тозаланган катакка киритилади. Агар тўшама 
солинган бўлса у тоза ва юмшоқ бўлиши керак. Ифлос ва қил аралашган тўшама 
жароҳатга тегиб, яранинг йиринглаб кетишига сабаб бўлади. 
Эндигина бичилган қуён ем ва урғочига бўлган қизиқишини йўқотмаслиги 
муолажага осон чидашидан далолат беради. Муолажадан сўнг қуён ем ва сув 
билан етарлича таъминланиши лозим. 
Сўйиш фурсатига етган бичилган қуён бичилмаган тенгдошларига нисбатан 
анчагина семиз, мўйнаси юмшоқ ва ялтироқ бўлади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling