Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

яқинида тамаки чекманг
Кимёвий моддалардан хлорли оҳак кенг тарқалган. Ушбу модда 10% эритма 
кўринишида қўлланилиб, кенг чўтка ёки юмшоқ супурги ёрдамида қуёнхона 
деворлари, катаклар ва асбоб-ускунага сепиб қўлланилади.
Катак, асбоб-ускуна, охур ва сувдонларга қуён учун умуман зарарсиз, бироқ 
касаллик тарқатувчи микробларни деярли буткул йўқ қилувчи кул ишқори билан 
ҳам ишлов бериш мумкин. Бундай ишқорни тайёрлаш учун қайнаётган сувга 
ёнган ёғочдан ҳосил бўлган тоза кул (сув ҳажмига нисбатан 1/3 қисми) солиниб, 
20-30 дақиқа қайнатилади. Сўнгра эритма 2-3 қават докадан ўтказилиб такрор 
қайнатилади ва иссиқ ҳолатида катаклар ва асбоб-ускунага сепилади. 
Аксарият дезинфекцион моддаларни ветеринария дорихоналаридан харид 
қилиб олса бўлади. 
Катаклар ва қуёнхона деворлари вақт-вақти билан янги куйдирилган оҳак 
билан оқлаб турилса фойдадан холи бўлмайди. 
Ёғоч охурларга пайвандлаш лампасининг олови воситасида ишлов берилади, 
автотегана ва автосувдонларнинг металл, шиша ва сополдан тайёрланган 
қисмларини эса ювиб, обдон қайнатган маъқул. 
Янги харид қилинган қуёнлар киритилиши, мавжуд жониворлар катакларга 
қайта тақсимлаб чиқилиши ва урғочиларнинг оммавий болалашидан олдин ҳамда 
юқумли касалликлар қўзғалган кезларда барча катаклар астойдил тозаланади. 
Қуёнхона, асбоб-ускуна ва катакларга санитар ишлов бериш масаласига 
лоқайдлик билан қарашга йўл қўйиб бўлмайди. Акс холда кўнгилсиз воқе юз 
бериши мумкин. Ёдда тутинг! Қуённинг касалини даволашдан кўра 
касалликнинг олдини олиш ҳам осон ва ҳам арзондир. Қуёнларни даволашга 
бир неча ой сарфлаш ўрнига санитар ишлов тадбирларига бир неча соат 
ажратмоқ афзалдир
Қуённинг касалланиши ва ўлимига сабаб бўлувчи кўплаб зарарли, касаллик 
қўзғатувчи микроблар ўз кучини бир неча ой давомида сақлаб туради. Қуёнхонага 
бир бор киритилиб даволанган касаллик, ҳаттоки жониворлар таркиби тўла 
алмаштирилган тақдирда ҳам такрор қўзғалиши мумкин. 
Янги қуён харид қилар экансиз (айниқса бозорда, бегона қўлдан) уни 
қуёнларингиз орасига қўшишга асло ошиқманг. Карантин тариқасида уни бир ой 
давомида алоҳида боқинг. Соғлом эканлигига тўла ишонч ҳосил қилганингиздан 
сўнгина қуёнхонага киритишингиз мумкин. 
Қуёнхона ва катакларнинг зах тортишига йўл қўйманг. Акс ҳолда зах 
стоматит (“ҳўл тумшуқ”), пастереллоз, стафилококкоз, кокцидиоз каби хавфли 
юқумли касалликларнинг қўзғалишига олиб келади. 
Қуён, ўз табиатига кўра, покиза ҳайвонлар тоифасига мансуб жонивордир. У, 


43
айниқса дам оладиган қоронғи хонасини озода тутади. Вақт ўтиб катакнинг 
муайян жойига ҳожат чиқаришни одат қилади. Қуёнлар ҳожатхона сифатида 
катакнинг орқа девори яқинидаги бурчаклардан бирини ёки энг баланд жойни 
танлашади. Модомики шундай экан, жониворларни тозалаш учун қулай бўлган 
жойда ҳожат чиқаришга одатлантириш осон кечади. Бунинг учун пол устига 
ётқизилган пол-панжаранинг керакли бурчаги (эшик яқинидаги бурчак қулайроқ) 
остига кичикроқ пона қўйилиб, кўтарилади ва у ерга қуён нажаси тортиб 
қўйилади. Бу ишингиз қуённи айни шу ерга ҳожат чиқаришга даъват этади. Бу иш 
қуён катагининг тоза тутилишига ва тозалаш ишларини енгиллатишга омил 
бўлади. Қуёнхона ва катаклардаги тозалик, намликнинг меъёрий даражада 
сақланиб борилиши, ёруғликнинг етарлича бўлиши ва тоза ҳаво – қуёнлар 
саломатлиги, яхши ривожланиши, кўпайиши қолаверса меҳнатларингиз 
унумдорлигининг гаровидир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling