Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc
Қишга ем тайёрлаш усуллари
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5316750405244289368
6.2. Қишга ем тайёрлаш усуллари
Авваламбор қуённи юқори сифатли пичан билан таъминлаш зарур. Ёзда ўриб бериладиган майсанинг бир қисмидан пичан тайёрланади. Яхши пичан бедадан тайёрланади. Қуён шувоқни ҳам яхши истеъмол қилади, бироқ уни пичанга аралаштириб оз-оздан берган маъқулдир. 29 Қуёш нури билан қуритилган майса тўйимлилик хусусиятини йўқотади шу боис у сояда баланд ёғоч девор, ётқизилган ходалар ёки тахталар устида қуритилади. Бунда пичан шамоллаб тез қурийди. Пичанни чордоққа чиқариб тахлаш мобайнида унга туз сепиб борилади. Туз пичаннинг қуримай қолган жойларини бузилишдан асрайди. Қичитқи ўтни (газандани) кўпроқ тайёрлаган маъқул. У қуригач, бир қисми тутам қилиб боғланиб осиб қўйилади, иккинчи қисми эса майдалаб чопилиб, қопга солинганича сақланади ва комбикормга ёки бойитилган бошқа емларга қўшиб берилади. Ёз ойларида тол, заранг, жўка, четан новдаларининг боғламларини кўпроқ тайёрлаш керак. Четан мевалари билан бирга қуритилгани маъқул. Ҳажми катта ертўла жиҳозлаб, унда карам ва илдизмевалар сақлаш лозим. Томорқани ўташ жараёнида чиққан ёввойи ўтларни ташлаб юбориш ярамайди. Шўра (олабўта), бўзтикан, печак (чирмовиқ), буғдойиқ, ихрож каби ёввойи ўтларни пичанбоп қилиб қуритмоқ лозим. Сабзавот барглари ҳам қуритиб тайёрланади. Қуён қишда картошка палаги, шунингдек саримсоқ пиёз, укроб, кашнич кабиларнинг қуритилган барг ва пояларини иштаҳа билан истеъмол қилади. Нам ҳолатда қуритилган ерқалампир, кунгабоқар ва ровоч япроқларини ҳам яхши ейди. Кузда олма, гилос, қорағат шохларини кесар экансиз қуёнга беринг. Жонивор бу новдаларни деярли батамом еб битиради. Меваси териб олинган хўжағат ҳам боғлаб қуритилади. У ҳам жуда яхши ем ҳисобланади. Боғдаги ертутга ишлов берилганида ҳам чиқиндиларини пичан сифатида қуритса бўлади. Экинзордаги 1-2 эгатга бўрилуккак, маккажўхори, ровоч каби мўл кўк ем берадиган экинлар экинг. Бўрилуккакнинг янги ювилган илдизлари, меваси, поя ва барглари яхши ем бўлади. Тарвуз, қовун, ошқовоқ пўчоқлари ҳам яхши истеъмол қилинади. Картошка пўчоқлари ҳам яхши ем бўлиб, моғорламаслиги учун қуритиб қўйилади. Тухум пўчоғи ҳам қуритилиб эзилади ва оз-оздан емга қўшиб берилади. У бўр ўрнини боса олади. Суяк ҳам ортиқча эмас. Печкада оппоқ бўлиб қолганига қадар яхшилаб куйдирилиб, ун даражасига қадар туйиб юборилади ва емга қўшиб берилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling