Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


 Қуённи овқатлантириш учун мўлжалланган мосламалар


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

6.1. Қуённи овқатлантириш учун мўлжалланган мосламалар 
Қуённи 1-2 ҳафтага етадиган ем бериб боқиш учун мўлжалланган катакларга 
яримавтоматик тегана ва автосувдонлар ўрнатиш керак бўлади. Бундай 
мосламалар қуённинг емга етишини осонлаштириб, емнинг ифлосланиши
тўкилиши ва сочилиб кетишининг олдини олади. Уларнинг тузилиши содда 
бўлиб, ҳар қандай қуёнбоқар томонидан осон тайёрланиши мумкин.
Охур-тегана. Пичан, майса, супурги ва майда шох-шабба солиш учун 
мўлжалланган. 
Овқатлантириш бўлимининг ён девори ялпи эни бўйича полга ётқизиладиган 


28
пол-панжара сатҳидан 5-10 см баландликда очиқ қолдирилади. Девор ўрнига ҳар 
4-5 см оралиқда диаметри 5-6 мм келадиган симлар вертикал ёки бурчаги катак 
ичига йўналтириб ўрнатилади. Ташқи томонга эса оғма тўрга эга бункер 
жиҳозланади. 
Қишда 3-4 бош қуён тинч ҳолатда қолдирилганида, яъни бўрдоқига 
қўйилмаган ёки болалатишга тайёрланмаган бўлса, уларнинг ҳолидан бир ойда 
бир маротаба хабар олиниши кифоядир. Бунинг учун пичан солишга 
мўлжалланган қўшимча охур пичанга тўлдирилади (13- расм). Теганалар ҳам емга 
тўлатилади, катак ичига супургилар осиб қўйилиб, каттагина муз бўлаги ва янги 
кесилган шох-шаббалар киритилади. 
Қўшимча охур-тегана қуйидагича тайёрланади. Овқатлантириш бўлимининг 
юқорида айтилган панжарали девори ўлчамига мос келувчи металл (ёки ёғоч) 
панжара, симлари ҳар 4-5 см оралиғида вертикал ўрнатилиб тайёрланади. Ушбу 
панжаранинг бир томони катак деворининг пастки қисмига сим ҳалқалар билан 
бириктирилади. Иккита пружина олиниб, бир учи 
тайёрланган панжаранинг юқори қисмига, иккинчи учи 
катак деворининг ташқи, тепа бурчагига маҳкамланади. 
Шундан сўнг ҳосил бўлган қўшимча охур тахминан 45

бурчак ҳосил қилинган тарзда тортилиб, тирковчи таёқ 
билан тираб қўйилади. Охур пичан билан зич тўлатилгач 
таёқ олиб қўйилади. Қўшимча охурдаги пичан истеъмол 
қилиб борилгани сари панжараси пружиналар ёрдамида 
катак томон яқинлашиб келаверади ва асосий охурга 
келиб қадалади. Қўшимча охур ўрнатилаётган пайтда 
симлари асосий охурнинг симлари қаршисига ёки 
бевосита яқинига тўғри келишига эътибор қаратмоқ 
лозим, акс ҳолда бир-бирига қарама қарши турган икки 
охурнинг симлари орасидаги масофа 4-5 см эмас 2 см 
бўлиб қолиши мумкин бўлиб, қуёнларнинг пичанга 
етишлари мураккаблашади. 
Сочма ем учун мўлжалланган тегана усти кенг, таги 
торайтирилган, овқат чиқиндилари ва ширадор емлар учун мўлжалланган тегана 
эса усти торайтирилган таги кенг бункер кўринишида тайёрланади (14- расм). 
Бундай шакл емнинг тегана ичида тиқилиб қолмаслигини таъминлайди. 
Катаклар ва қуёнхона ичини тозалаш учун ҳам асбоб-ускуна керак бўлади. 
Катак ичига ётқизилган пол-панжара ва катакларни гўнг ва ем қолдиқларидан 
тозалаш учун соплари қисқа ва узун қирғич, белкурак, хокандоз, челак ёки тоғора 
даркордир. Қуёнхонани тозалаш учун ертароқ, гўнг соладиган катта курак, гўнг 
чиқариш учун махсус идиш ёки қути ўрнатилган аравача ва дағал супутки керак 
бўлади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling