Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq



Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
1
Аҳмад Лутфий Қозончи 
 
АБУ БАКР СИДДИҚ 
(Расулуллоҳнинг ғордаги биродари) 
МОВАРОУННАҲР
2005 
Азиз ўқувчи, ушбу мўъжазгина рисолада сиз олам—олам маъноларга бой бўлган тарихдан 
воқиф бўласиз. Чунки, унда башариятга ислом динини ёйган Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўнг 
илк халифа бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳақларида баён этилади. У зотнинг қисқагина 
халифалик муддатларида нечоғлик улкан ишларни амалга оширганларини рисоламизни ўқигач 
шоҳиди бўласиз. Ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳдандир.
 
Таржимон: Сарвар Жаҳонгиров 
БИРИНЧИ ХАЛИФА 
 
МУҚАДДИМА 
 
Иймон соҳиби бўлиш барчамизнинг энг аввалги ниятимиз ва мақсадимиздир. Бу мақсад 
бизни бевосита динни чуқурроқ ўрганишга, саҳобалар ҳаёти билан танишишга рўбарў қилади. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг дўстлари, замондошлари диққатимизни 
тортади. Уларнинг баъзиларининг исми бизга таниш, қайси маънодаки, ҳадис ва ривоятларда 
уларнинг номларини учратганмиз. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дўстлари деганда, аввало ёдга 
олинадиган зот бу ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. Улар Хотамул анбиёи вал мурсалин 
бўлмиш пайғамбаримизнинг севимли ва энг вафоли биродарларидир. Бу биродарлик нубувват 
вазифаси топширилмасдан бир неча йил аввал, жуда самимий ўлчовлар ичида бошланиб, вафо 
ва севгининг энг гўзал намуналари ила давом этгандир. Бу икки биродарлардан бирининг энг 
машҳур лақаби «ал—Амин» (ишончли инсон) дир, иккинчисиники эса «ас —Сиддиқ»дир, яъни 
энг тўғри, ростгўй инсон... 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ишончли эканлиги шу даражадаки, Муҳтарам Расулимиз (с.а.в.) 
«Мен Аллоҳнинг Пайғамбариман» деганларида ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳеч иккиланмасдан 
"ишонаман" дея олган. «Агар пайғамбар бўлсанг буни исботла!», дейиш ҳуқуқидан 
фойдаланмаган икки аҳамиятли зотдан биридир. 
Пайғамбаримиз (са.в.)ни энг яхши билган, инсонларга Уни яхши танита олган буюк 
инсонлар бошида шу шахс туради. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни энг яхши таниган, бошқаларга насиб қилмаган кўпгина 
хотираларга эга бу қимматли инсондан ҳам, афсуски жуда кам хотирага эгамиз. 
Тақдир битиги, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёнларида бўлган, ҳаёти давомидо энг яқин дўст 
бўлиш шарафига эришган инсонни, «Биринчи халифа» қилиб тайинлаган. Аммо, Аллоҳ 
таолонинг қисмати буюк халифага икки йил, уч ой, ўн кун ҳаёт инъом қилиб, сўнг Ўз ҳузурига 
чақирган. 
Ислом тарихи ва ҳадис китоблари бу икки йиллик давр ҳақида ҳам, ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.)нинг шахси ҳақида ҳам бизни қониқтирадиган даражада етарли маълумот бермайди. Бу 
даврда Мусайлама, Тулайҳа, Сажоҳ... каби пайғамбарлик даъвосини қилган ёлғончиларга 
қарши жанглар, Бизанс ва Эрон билан бўлган урушлар, Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг Мадинада 
қилган ишлари, инсонларга нисбатан ҳаракатлари ила боғлиқ маълумотлар афсуски етарли 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling