Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Сафар бошланди. Ҳар қадами раҳматларга йўғрилган заҳматли тўрт юз эллик чақиримлик йўлда Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) абадий дўсти ёнида кетаркан баъзан йўл кўринмас, шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) олдинга ўтар ва шундай юрардилар. Баъзан орқа тараф шунақа бўлар ва орқа томондан юришга тўғри келарди. Бундан ажабланган пайғамбаримиз (са.в.) сўрадилар: — Нега бундай қиляпсан, эй, Абу Бакр?.. — Олд тарафдан хатар келиши мумкин деб ўйлаганимдан сизга қалқон бўлиш мақсадида олдинга ўтаяпман. Таҳлика орқадан келишини ўйлаганимда орқада қолаяпман. Унинг айнан шу фикрда эканлигини, заррача сохталик қилмаганини Аллоҳ таоло биларди. Расул (с.а.в.) сезарди. Агар шу сафар давомида икки кишидан бирига зарар келиши муқаррар бўлса, шубҳасиз ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзини қурбон қилишга тайёр эди. * * * Бу сафар афтидан, фақат икки кишининг ҳижратидан иборат эди. Аммо Одам Атодан тортиб, энг сўнгги инсонгача, ҳеч бир зот «Оламларга раҳмат» бўлиш даражасига Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 13 эришолмаган. «Мақоми Маҳмуд» мартабасига юксалиш ваъдасини олмаган, ҳеч бирига «Шафоат-и Узмо» (Энг буюк шафоат) ҳаққи берилмаган, ҳеч бирига «бутун замонлар Пайғамбари» унвони берилмаганди... Иккинчиси эса Муҳаммад (са.в.) умматининг кўз нури, Расулуллоҳ (са.в.)нинг энг севимли, содиқ дўсги... У шундай бир дўстки, Аллоҳ таоло тарафидан Ҳабибига «ғор биродари» бўлиб танланган, кейинчалик «қабр биродари» бўлиб сайланадиган ва бу бирлик ҳеч қандай шаклда бирор воқеа сабаб бузилмас, доғ тушмас... Инсоният билган ва биладиган энг самимий ўлчовлар билан давом этади ва абадият оламида «киши севгани билан биргадир» марҳамати ила тақдирланади. Сафар чоғида ҳазрат Абу Бакр (р.а.) орқадан чанг — тўзонга қоришиб келаётган бир отлиқни кўриб, хавотирга туша бошлади. Пайғамбаримиз Набий Акрам (с.а.в.) эса туя ёнида Қуръон ўқиш билан машғул эдилар. Ғорда қанчалик осойишта бўлсалар, яна шу матонатини давом эттирарди. — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, отлиқ жуда яқинлашди. — Қўрқма, эй, Абу Бакр, ташвишланма. Аллоҳ биз билан биргадир. Бироздан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Набий Акрам (с.а.в.)нинг қўлларини кўтарган ҳолда «Аллоҳим, шу одамни йиқит!» — дея дуо қилаётганини кўрди. Шу онда, Суроқа исмли бу одам ерга думалаб тушди. От оёқлари қумга кўмилиб табиий равишда йиқилиб тушганди. Қўлга киритган юз туялик мол бадалини тўлаган кишининг такрор отига мингач, уч марта ҳам кетма-кет шу ҳолатга тушгандан сўнг, бунинг тасодиф эмаслигини, бу йўловчининг илоҳий кучлар томонидан ҳимояланганини фаҳмлади ва омонлик топади. Қайсарлик қилган тақдирда ҳам илоҳий шамол унинг пешонасини терга ботирарди. Унинг истаги билан бир суяк парчасига ҳазрат Абу Бакр (р.а.) томонидан ёзилган ёзув узоқ йиллар сақланди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling