Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


сулҳ ва тинчлик ваъда қилувчи диндир. Қариндошларнинг севги ва ҳурмат ришталари  ила


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
сулҳ ва тинчлик ваъда қилувчи диндир. Қариндошларнинг севги ва ҳурмат ришталари 
ила боғланишни буюради. 
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) бу хабарни эшитиб қаттиқ ранжидилар. Дарҳол 
ёнларига бир неча биродарини олиб Қубо қишлоғига йўл олдилар ва оила бошлиқларини бир 
жойга тўпладилар. Арзларини тингладилар. Ҳақ ҳукмни сўзлаб, ўрталарида тотувлик, ҳурмат 
ва муҳаббатни қайтадан тиклашга ҳаракат қилиб қайтишдй. 
Бу ёқда пешинга яқин Билол ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнига келди, намоз ўқишни ўргатишини 
сўради. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) имом сифатида меҳробга ўтиб намозга турдилар. Жамоат билан 
намозни бошладилар. Айни пайтда масжидга кириб келган Пайғамбаримиз (са.в.) ҳам ён сафга 
бориб қўшилдилар ва намозни бошладилар. Набий Акрам Пайғамбаримиз(с.а.в.) нинг 
келганини пайқаган жамоат қўл силкиб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни огоҳлантирмоқчи бўлишди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) намозни давом эттирарди. Шундай қилиши ҳам керак эди. Аллоҳ 
таолога ибодат этувчи ҳар бир киши, албатта ён-атрофга қарамас, бошқа нарсаларга 
чалғимасди. Аммо қўл силташлар тўхтамади. Пайгамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) келганларини 
фаҳмлади. Юзини қиблага ўгираркан орқага силжий бошлади. Биринчи сафга келгач, турди. Бу 
сафар Расули Муҳтарам (с.а.в.) олға силжидилар ва намозни давом эттирдилар. 
Салом бергандан сўнг жамоага юзландилар. Намозда қўл кўтариш аёлларга хос хусусият 
эканлигини ва агарда имомга бирор нарсани билдирмоқчи бўлсалар, «СУБҲАНАЛЛОҲ»
дея овоз 
беришларини айтдилар. Кейин: 
— Эй, Абу Бакр, сенга ишорат этганимда жойингда туриб намозни давом эттиришингга 
нима монеълик қилди? — дея сўрадилар. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) жавоб бердилар: 
— Абу Қуҳофанинг ўғлига, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларида намоз ўқиш ярашмасди.. 
Кейин яна сўради: 
— Эй, Аллоҳнинг Расули, менга намозда ўқиладиган бир дуо ўргат. Мен бу дуони уйимда 
ҳам такрорлаб юрайин... 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
15
— Қуйидагича дуо қил, эй, Абу Бакр: 
«Аллоҳим, мен ўзимга кўп зулм қилдим. Сендан 
бошқа гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Шу ҳолда мағфират хазинангдаги лутфу-карамингла 
мени кечиргин, марҳаматинг ила муомала лутф қил. Шубҳасиз сен, марҳамати кенг, 
чексиздирсан».
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бутун умри давомида ушбу дуони такрорлаб юрди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling