Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШАРАФЛИ САФАР
* * * Кўрилган ҳеч бир чора ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни иймон йўлида берган сўзидан қайтара олмади. Ажратиш йўлида қилинган барча ҳаракат натижасиз қолди. Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга кечирган йилларнинг азобларини ҳам севарди. Ҳатто бу йўлда чеккан изтиробларни ўзи учун унутишини жоиз билмаган бир шараф дея қабул қилди. Унинг уйи ёнида ўтириб Қуръон ўқиши мушрикларни безовта қилди. Қилинган азиятларга парво қилмаслигини айтиб Расулуллоҳ (с.а.в.)дан изн олиб Маккани тарк этди. Аммо ибни Дағина томонидан ортга қайтариб, Маккага келтирилди. Расулуллоҳ (са.в.)нинг араб қабилалари билан бўлган учрашувларда доимо ёнларида Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 12 бўлди. Ниҳоят, Мадинага ҳижрат изни бўлиб Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга кетишни эшитганда кўзларидан оқаётган ёшларни тўхтатиш иложи йўқ эди. Бу билан ҳазрат Ойша ҳаётида севинчдан йиғлаган инсонни илк маротаба кўриш имконини қўлга киритганди. ШАРАФЛИ САФАР Абу Бакр (р.а.), ўзи учун ниҳоятда катга бахт ва абадий шараф деб билган ҳижратни Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтказди. Уни «ғор биродари» қилиб Ислом оламига танитди. Асҳоби киромда энг юқори мавқе эгаси бўлган ҳазрат Умар ғордаги уч кунлик муддатнинг баҳосини қуйидаги сўзлар билан изоҳлади: «Аллоҳ таолога қасамки Абу Бакрнинг ғорда кечган бир куни ва бир кечаси Умардан ҳам, Умар оиласидан ҳам хайрлидир». Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳам ғорда кечган уч кун ҳақида кўп гапиришмади. Аммо ортларидан изма—из келганларнинг ғор оғзига яқинлашаётганини кўрган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шундай деди: — Эй, Аллоҳ таолонинг Пайғамбари, агар улардан бири оёқлари учига қарасалар бизни кўради. Аммо, Набийлар Сарвари Пайғамбаримиз (с.а.в.) матонатини йўқотмаган ҳолда жавоб бердилар: — Эй, Абу Бакр, қўрқма, бу икки дўстнинг учинчиси Аллоҳдир. Аллоҳ биз билан. Бу жавоби билан Пайғамбаримиз (с.а.в.) хавотирга тушмасликни билдирганди. Аммо Пайғамбаримиз (са.в.) ҳам билардики, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг хавотири ўзига келадиган таҳликадан кўпроқ Расулуллоҳ (са.в.)га зарар бўлса... Қўрқуви шундан эди. Аслида ғорда кечган уч кун муддат «Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш» эди. Улар бу бирликнинг ҳузурини тотишганди. Асосан бу туйғуни ташкил қилган ҳузурбахш суҳбат шу ғорда бўлиши лозим эди. Уч кундан кейин Абдуллоҳ бин Урайқит ёнида икки туя билан келди ва сафарга тайёр эканлигини билдирди. — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, бу икки туяни ҳижрат сафарида минарсиз, дея олиб қўйгандим. Улардан бирини сизга ҳадя қилмоқчиман. Қай бирини истасангиз олинг, у сизга бўлсин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) қатьий жавоб бердилар: — Хўп, аммо мен унинг ҳаққини тўлаб олмоқчиман — деди. Бундан кейин минадиган туянинг пулини тўлаб, сотиб олди. Кейин эса унга «Қасва» деб ном берди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling