Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
11
келтирди. Шу ойнага қараб хатти—ҳаракатлар тўғриланди. Фикру—хаёлларга бу ойна 
қаршисида чек қўйишди. Аллоҳ таоло Ҳабибини қай ҳолда тарбиялаб истаганидек ҳолга 
келтирган бўлса, Расулуллоҳ (са.в.) ҳам севимли дўстини шундай етиштирди. У вояга етган 
эркаклар орасида илк маротаба иймон келтирибгина қолмади, балки Аллоҳ таолога бориш 
йўлида Расулуллоҳ (са.в.)га энг яқин ва севимли инсон бўлиш шарафини ҳам доимо муҳофаза 
қилди. Бу севги ва дўстлик натижасида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни мамнун қилган ҳар бир нарса уни 
ҳам севинтирарди. Аллоҳ таолонинг Расулини ранжитган нарса уни ҳам ранжитарди. 
Пайғамбарлар Султонининг дўстлиги ва тарбияси натижасида ҳазрат Абу Бакр (р.а.) 
бундан кейинги йигирма беш йил муддат ичида Аллоҳ таоло учун севишнинг, Аллоҳ таоло учун 
севмасликнинг ҳақиқий ва жонли намунаси бўлиб қолди. Берса Аллоҳ таоло ризолиги учун 
берди. Бермаса бу ҳам Аллоҳ таоло ризолигини кўзлаган фикру мақсадда бермади. Ҳаётининг 
ҳар бир саҳифаси шу туйғу ва фикр, шу ишонч ва қаноат билан тўғри йўлда кетди. Аммо бу 
севги жавобсиз қолмади. Аллоҳ таолонинг Расули (са.в.) ҳам, севилишига ҳақиқатдан лойиқ 
бўлган бу инсонга нисбатан доимо айни шу туйғуларни асради. Шундай қилиб, Абу Бакр (р.а.) 
оиласи Макка аҳли бўйича, Расули Амин (с.а.в.) тарафидан ҳар кун йўқланиш бахтига 
эришдилар ва бу зиёратлар улар учун ширин хотира бўлиб қолди. 
Сўнгги нафасигача давом этган бу севги, қабрларининг ёнма — ён қазилиши билан 
ниҳояланди. Охират ҳаётининг дўстлиги эса абадиятга қадар давом этиб кетади. 
Пайғамбаримиз (са.в.), 
«севган севгани билан биргадир»,— 
деганлар, бу биргаликнинг энг 
гўзал намунаси ила ўзи ва севимли дўсти ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўртасида бўлди. 
 
* * * 
Расулуллоҳни (с.а.в.) Масжиди Ақсога қадар бориб — келганини, ҳатто самога чиқарилгани 
ва жаннат — жаҳаннамни кўрсатилгани ҳақидаги хабарни дарҳол Абу Бакр (р.а.)га етказдилар. 
Бошқалар Абу Бакр (р.а.)нинг иймони энди ниҳояланади, деб ўйлардилар. Чунки, бундай 
воқеани инсон зоти ақлига сиғдира олмайди, деб ҳисобларди улар. Ўтириб ҳаммасини гапириб 
бердилар. 
— Буларни кимдан эшитдингиз? — дедилар, ҳазрат Абу Бакр (р.а.). 
— Муҳаммад бин Абдуллоҳнинг ўзидан эшитдик, деб жавоб бердилар. 
— У ҳолда тўғри. Мен бутун қалбим билан Унинг тўғри хабар беришига ишонаман—
дедилар. 
— Шунақа хабарга ҳам ишонасанми, эй, Абу Бакр?.. Ҳеч ўйлаб кўрмайсанми?... —деб 
ажабландилар. 
— Ўйлаганим учун ишонаман. Чунки мен Унинг ҳеч қачон ёлғон гапирганини эшитмадим. 
Агар буларни У хабар берган бўлса тўғридир, — деб қатьий жавоб бердилар. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бу ҳолда Пайғамбаримиз (с.а.в)ни тасдиқлагани сабаб бир 
лақаби бор эди. Шахсан Пайғамбаримиз(с.а.в.) тарафидан унга Сиддиқ (тўғри, тўғрини 
тасдиқловчи инсон) дея ном берилди. Ислом олами уни шундан сўнг «Абу Бакр Сиддиқ» (р.а.) 
дея таниди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling