Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Йўл четидаги чодирда истиқомат қилувчи Умма Маъбад исмли аёлнинг ҳижрат 
йўловчиларига берадиган ҳеч вақоси йўқ эди. 
— Шу ётган қўйингни соғишимизга изн берасанми? 
— Ундан сут олишингизга кўзим етмайди. Юролмаганлиги сабаб сурувдан ажралиб қолди. 
Истасангиз қараб кўринг. 
Аллоҳ таолонинг буюк исми билан соғилган сут Умму Маъбаднинг ҳайратланиб боқишлари 
ила давом этарди. У шу кунга қадар ҳеч бир қўйнинг шунча сут берганини кўрмаганди. Қайта—
қайта соғилган қўй сути ичилди ва яна соғилиб, Абу Маъбад келгач ичади, дея қолдирилди. 
Бироздан сўнг бу аёлга қилинган тавсия шундай бўлди: 
— Бу қўйни зинҳор сўйдирмагин, эй, Умму Маъбад. Умму Маъбад ҳайратланиб кузатиб 
қолган бу бахтли инсонлар тавсиясига биноан яна ўн саккиз йил бу қўйдан фойдаланди. Бу 
вақт давомида қўй Умму Маъбад оиласининг барака манбаи бўлиб хизмат қилди. 
 
* * * 
Сафар давомида йўлда учраган барча танишлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан саломлашар, 
ҳол—аҳвол сўрашарди. Ёнидаги нур чеҳра кишини кўрсатиб, унинг кимлигини билишга 
қизиқишарди. 
— Йўл кўрсатувчимдир, — Абу Бакр (р.а.)нинг сўровчиларга жавоби бир хил бўларди. 
Улар бу сўзни ҳаққи тўлаб олинган йўл кўрсатувчи шаклида тушундилар. Чунки шунда 
хатар бўлмайди. Дарҳақиқат, унинг сўзи рост эди. Сабаби Абу Бакр (р.а.) Яратганнинг 
ризолигига кетаётган бу йўлни, ҳақиқий тижорат йўлини Унинг йўлбошчилигида ўрганди ва 
ўрганмоқда эди. 
Кейинги умри доимо шу Йўлбошчининг одимларини таъқиб этиш билан ўтади. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
14
 
МАДИНАДАГИ ҲАЁТ 
Мадинада Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргаликда 
Ҳомид бин Зайд Абу Айюб ал Ансорийнинг уйида меҳмон бўлишди. Масжид қурилишида у ҳам 
қатнашганди. Исломга қилинган хизмат йўлида ҳеч бир фаолиятдан четда қолмади. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўғли Абдуллоҳни Маккага юборди. Аёли Умму Руммон ва қизи 
Ойшани ҳам олиб келтирди. Иккинчи ўғли Абдураҳмон ҳануз исломни қабул қилмаганлиги боис 
Маккада қолишини маъқул кўрди. Бундан эса Абу Бакр (р.а.)нинг норизолигини айтиб 
ўтишимиз лозим. Буни фақат фарзандини ҳидоят йўлида кўриш бахтидан маҳрум бўлган 
оталаргина ҳис қила оладилар. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) оила аъзолари билан Ҳориса бин Зайднинг уйига жойлашди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) эса муҳожир ва ансордан ҳосил бўлган бир жамоа билан Умму 
Сулаймнинг уйига жойлашдилар. Мадинадаги яҳудий қабилалари ва исломни қабул 
қилмаганларга нисбатан яхши бир куч бирлигини вужудга келтириб, муҳожир — ансор 
биродарлигини пайдо қилдилар. Бири Маккалик, бири Мадиналик икки мўминни чақирар, 
қўлни — қўлга берар ва бир — бирлари билан Аллоҳ таоло йўлида биродар эканликларини 
сўзларди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан Ҳориса бин Зайд биродар бўлишди. Кейин эса ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.) Ҳорисанинг қизи Ҳабибага уйланди ва бу биродарлик куёв — қайнота тарзига 
ўзгарди. Маккада эканлигида қизи Ойшани Расулуллоҳ (с.а.в.)га унаштирган ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.) вақти келиб уларнинг никоҳини ҳам кўрди. Бир неча йиллардан буён энг самимий 
туйғулар билан давом этиб келаётган дўстлик бу сафар қариндошлик билан алмашди. 
Амр бин Авф ўғиллари Қубо қишлоғида яшарди. Бир кун бу оилалар ичида тушунмовчилик 
пайдо бўлиб бир неча оила бир — бирига қарши душманларча қилич кўтаришди. Ҳолбуки 
ислом

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling