Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ўшанда уч юз ўн уч кишилик ислом қўшини Бадрда Макканинг тўққиз юз эллик кишилик 
қўшини билан қарама — қарши келган эди.. 
Расули Муҳтарам (с.а.в.) жанг бошланмасдан олдин ўзига қилинган сояда қўлини кўтариб, 
«Аллоҳим, агар бу қўшин мағлуб бўлса, кейин ер юзида Сенга ибодат қиладиган одам 
қолмайди», 
— дея ниёз қила бошлади. Ёнида эса ҳазрат Абу Бакр (р.а.) «омин» дерди. 
Пайғамбаримиз Набий Акрам (с.а.в.) шундай узоқ дуо қилдиларки, устиларидаги ридо ерга 
тушиб кетганди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) уни олиб Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг устларига 
ташларкан, «Етишасан, эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, Аллоҳ таоло сенга кўмак беради», —деди. 
Жанг давомида мушрикларнинг Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ҳужум қилишлари кутиларди. Шу 
сабаб ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва Хазраж қабиласининг раиси Саъд бин Муоз қабиладан бир 
гуруҳ киши билан Пайғамбаримиз (са.в.)нинг муҳофазасида эдилар. 
Аммо икки қўшин ичида майдонга чиққан ва талабгор истаётган бир паҳлавонни кўриб 
ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзини тўхтата олмади: 
— Тарбиясиз одам, нима бўлди менинг шунча молим?.. — деб юборди. 
Йигит: 
— Жангда қўлланадиган бир қанча қурол, шамолдек елувчи Ёқуб (исмли от) ва йўлда 
шошилган 
қарияларга 
ўғирлатмаслик 
шарти 
билан 
қўлга 
киритилган 
кескир 
қиличдан бошқа ҳеч нарса қолмади, — дея бақирди. 
Унинг бу аҳлоқсизларча ҳаракатидан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзи тўқнашмоқ учун жанг 
майдонига қараб юрди. Аммо, бу сафар уни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амрлари тўхтатди. Ортиқ 
олдинга изн йўқ ва такрор жойига қайтди. Тўқнашувга отланган йигит унинг ўғли Абдураҳмон 
эди. Афзали унга яхши сабоқ беради, Аллоҳнинг Расулига ва динига қарши туриб қилич 
кўтаришнинг нималигини ўргатади, йўқса ўлади. Аммо бу кун ота ва ўғилнинг тўқнашуви 
тақдирда йўқ. Кейинчалик эса бу ўғил ҳам, қалбида уйғонган ҳидоят қуёш нури ила юзини 
қиблага ўгирди, кўнгли куйган ота юрагига сув сепилди. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло ҳамма нарсага 
қодирдир. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling