Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
ҲАКАМНИНГ УРИШИ 
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва ҳазрат Ойша (р.а.) ораларида бир англашилмовчилик 
юз берди. Масалани ҳал этиш учун ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳакам қилиб тайинланди. Хабар 
юборилди ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.) келди. 
Ҳакам келгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазрат Ойша (р.а.)га қарата дедилар: 
Аввал сен гапирасанми, йўқса мен гапирайинми?
Ҳазрат Ойша бош силкидилар ва: 
— Аввал сиз гапиринг, аммо тўғрисини сўзланг, — дедилар. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) қулоқларига ишонмасди. Ҳаёти давомида қизидан эшитиши мумкин 
бўлмаган бир сўзни эшитганди. Бунинг маъноси эса: «Ёлғон гапириш, ўзингни ҳақли қилиб 
кўрсатишга ҳаракат қилиб ҳақиқатни эгиб — букмагин» дегани эди. Ғазаби қайнаб кетди. 
Аслида ўта марҳаматли, шахсан қизига нисбатан буюк севгиси бўлган отанинг қўли бирдан 
кўтарилди ва ҳавода ярим доира чизиб ҳазрат Ойшаиинг юзларига тушди. Тарсакини 
тушираркан: 
— Ҳой, жонииинг душмани, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақ сўздан бошқасини сўзлаши мумкинми?.. 
—деди. 
Иккинчи тарсакига кўтарилган қўли нишонига етолмай қолди. Чунки оғзидан қон сизиб 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
21
чиққан ҳазрат Ойша (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг орқаларига яширинганди. Пайғамбаримиз 
Набий Акрам (са.в.) ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га: 
— Биз сени бунинг учун чақирмагандик. Бунақа иш қилишингни эмас, ҳакамлик 
қилишингни хоҳлагандик, — дедилар. 
Шундай бўлса—да, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) яхши ҳакамлик қилдим деб ўйларди. Фақат ҳақ 
сўз чиқади, фақат тўғри сўз гапирилади. Вақти—вақти билан ҳазиллашган Пайғамбаримизга 
(с.а.в.): 
— Ё НабийАллоҳ, Сен ҳам ора—сира ҳазил қиласан, — деганларида У (с.а.в.)нинг: 
— Мен ҳазиллашсам ҳам тўғри гапираман..., деганларини бугунгидек хотирларди. 
Макка халқи узоқ йиллар тажрибадан ўтказишгандан сўнг, «ал —Амин» номини муносиб 
кўришганди. Алоҳида Расулуллоҳ (с.а.в.)ни энг яхши танигувчиларнинг бошида аёллари 
туради. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) тўғри ва ишончли эканликларига энг катга гувоҳ 
«Мўминлар онаси» эдилар. У ҳолда қизига нима бўлди, уни бундай дейишга қайси 
ишончсизлик сабаб бўлди? Аммо ҳазрат Ойша (р.а.) ҳам бу гапни айтаркан, Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг ҳақ сўзни ечиб—букишларига, тескари кўрсатишларига ишонмасди. Айтган бўлса 
мунозара ҳаяжонидан ва севгимнинг севгилисига нозланишидек айтганди. 
Шунга қарамасдан отасидан яхши ва унутилмас сабоқ олганлигига шубҳа йўқ. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling