Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

ХИЗМАТЧИ КЕЛТИРГАН СУТ 
 
Бир куни ҳазрат Абу Бакр (р.а.) хизматчи келтирган таомни еди ва сут ичди. Хизматчи гўё 
ёдига тушиб қолгандек, балки мақтаниш мақсадида: 
— Сен доимо мендан келтирган таомимни қаердан олганимни сўрардинг. Бу сафар 
сўрамадинг, — деди. 
— Бу сафар сўрамаганлигимга сабаб очлигимдир. Гапир, уни қаердан олдинг? 
— Жоҳилият даврида бир одамга фолбинлик қилгандим. Аслида мен фолбин эмасман. 
Фақат уни алдагандим. Бугун ўша одамни учратиб қолдим, ҳақимни берди. Бу ўшанинг 
ҳақидир, — деди. 
Бу сўзлардан ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қулоқлари қизиб кетди. Оз қолди мени маҳв 
этардинг, дея ўрнидан туриб кетди. Бармоғини томоғига тиқди ва меъдасидагини чиқаришга 
ҳаракат қила бошлади. 
Бўғиларди, аммо ичидаги ҳамма нарсани чиқармагунча хотиржам бўлолмаслигини 
биларди. Ортиқ меъдасида ҳеч нарса қолмаганига қаноат ҳосил қилгач қўлларини чиқарди. 
— Аллоҳим, томирларимга синган ички аъзоларимга тарқалган қисмини чиқаришга кучим 
етмайди, мени маъзур тут ва кечир, — дея дуо қилди. 
Чеккан азобидан пешонасини тер қоплаганди. Қайтиб жойига ўтираркан: «Аллоҳ таоло 
сенга раҳматини ёғдирсин, буларнинг бари шу ичган бир неча қултум сут ва бир — икки луқма 
учунмиди» — деди. 
Эҳтимолки, бу сўзлар ҳам яна, унинг бу ҳолини ҳайратланиб кузатган хизматчи томонидан 
айтилгандир. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) яна ўша қатъийлик билан жавоб берди: 
— Агарда қорнимдаги бировнинг ҳақи жоним билан бирга чиқишини билсам ҳам, ҳеч 
тараддудланмасдан чиқарардим. Чунки мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шундай сўзларини эшитган 
эдим: 
«Ҳаром аралашган вужуднинг жойи жаҳаннамдир». 
Мен вужудимни ҳаром билан 
қувватланиши ва тарбияланиши қўрқувидан буни қилдим. 
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) хизматчини жазоладими, йўқми билмаймиз. Аммо ҳар 
гал у овқат келтирганда уни қаердан, қандай йўл билан топиб келганини сўрар ва бу сафар шу 
одатини унутгани сабаб бошига бу иш келганди. Бу ишда жоҳил хизматчидан кўра кўпроқ 
ўзини айбдор ҳисобларди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзини ўйламаса хизматчи уни ўйлайдими? 
Ейилган ҳаром луқманинг ҳисоби сўралаётганда бориб хизматчидан сўранг— дея олмайди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
22
Расулуллоҳ (с.а.в.) уч—беш кишилик бир жамоада: 
— Аллоҳ таолодан лозим бўлгани каби уялингиз, — деган сўзлари ҳамон қулоқлари остида 
жарангларди. Биродарлари: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, шукрлар бўлсинки, биз Аллоҳ таолодан уялган кишилармиз, 
— дедилар. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса: 
— Йўқ, масала сиз ўйлаганингиздек осон эмас. Аллоҳ таолодан ҳақиқий маънода ҳаё 
этмоқ (уялмоқ), бошни ва бошдаги аъзоларни ҳаромдан муҳофаза қилиш, қоринни ва 
қориндаги аъзоларни ҳаромдан муҳофаза қилиш ва охиратни ёдда тутишдир. Буларни 
бажарган дунёнинг алдамчи зийнатларини тарк этади. Мана шуларни ойдинлатган ҳам Аллоҳ 
таолодан керагича уялган ҳисобланади, — дедилар. 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling