Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) зиммасидаги вазифани бажаргач бир четга чиқди. Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг дафн ҳозирликларини кўриш керак эди. Бу иш эса унинг оила аъзолари томонидан 
қилинади. Ҳазрат Ойша (р.а.)га тегишли бўлган ва энди Пайғамбаримиз (с.а.в.) қабрига 
айланган хонага Ҳазрати Али (р.а.), Аббос, Аббоснинг икки ўғли Фазл ва Қусам, Ҳазрати 
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) хизматчилари, Шуронлар кириб хонани бекитишганди. Шу пайт 
Хазраж қабиласидан Авс бин Ҳавл келди: 
— Эй, Али, Аллоҳ таоло ризолиги учун, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳурмати учун мени ҳам 
ичкарига киргиз!..— дея ёлворди ва унга бир бурчакда ўтиришга изн берилди. Шу унга етарли 
эди. Бир четга ўтирди ва бошқаларни кузата бошлади. 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак вужудлари бир вақтлар Асъад бин Зурора томонидан ҳадя 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
29
қилинган садрда ётарди. Ичкаридагилар бу азиз вужудни безовта қилмаслик учун паст овозда 
гапиришарди. Улар орасидан бир инсон, «Эй, имон келтирганлар, амалларингиз 
ўзларингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни 
Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга баланд 
овоз (дағал сўз) қилгандек баланд овоз қилмангизлар!» (Ҳужурот сураси 2-оят) деган 
маънодаги оятни хотирлади. Авс бин Ҳавл бундан сўнг фақат тушида кўриши мумкин бўлган 
Расулуллоҳнинг (с.а.в) азиз вужуди ила бир икки соат бўлса—да бирга бўлишнинг бахтини ҳис 
қилмоқда эди. Оламларга раҳмат қилиб юборилган буюк Пайғамбарларини (с.а.в.) тупроққа 
қўйиш вақти яқинлашаркан юрагидан тошиб келган қичқириқни тўхтатишга ҳаракат қилар, 
аммо кўзларидан оқаётган ёшларни тўхтатолмасди. Дарҳақиқат, бу кўзлар, Набийлар Сарвари 
(с.а.в.) учун ёш тўкмаса ким учун тўкади?! 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling