Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи  www.ziyouz.com


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
* * * 
Саъд бин Убода Расулуллоҳ (с.а.в.)га халифа бўладиган фазилат эгасимиди?.. Ёки ҳазрат 
Абу Бакр (р.а.), Умар (р.а.) каби буюк инсонлар бор жойда унинг халифа қилиб тайинланиши 
тўғри қарор ҳисобланадими?.. 
Бу сўроққа «ҳа» жавобини бериш мумкин эмас, Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳоби бўлиш, ҳамма 
ишни муваффақиятли бошқара олади, ҳар мавқе ва мақомга муносиб дегани эмас эди. Унинг 
сайловдаги ҳаракатлари ҳам бу мақомга муносиб эмаслигига бир далил. У ҳаётининг сўнги беш 
йилини ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ҳам, ҳазрат Умар(р.а.)га ҳам байъат қилмасдан ўтказди. 
Савр ҳеч қандай тарафлама халифаликка ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дан-да муносиблигига 
даъво қила олмади. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дан ҳам яхшироқ таниши, 
исломни ундан-да яхшироқ билиши ва тушунтира олишини айтолмасди. 
Ҳазрат Ойша (р.а.)га туҳмат қилиш воқеаси ҳануз ҳамманинг ёдида бўлиб, бу бўҳтон 
Хазраж қабиласидан бўлган ва «мунофиқлар раиси» дея танилган Абдуллоҳ бин Убай бин 
Салул исмли киши томонидан қилинганди. Бир ойгача ваҳийнинг тўхтаб қолиши Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг изтироб чекишларига сабаб бўлган, натижада масжидда туриб бу туҳматни қилган 
кишининг жазосини беришни айтгандилар. Авс қабиласи бошлиғи Усайд бин Ҳудайр: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, айтаётган одаминг Авсдан бўлса, унинг жазосини берамиз. 
Агар хазражлик биродарларимиздан бўлса ҳам жазолаймиз, деган, аммо Саъд бин Убода унинг 
сўзини бўлиб: 
— Ҳеч нарса қилолмайсан. Сен бу ишни қилган хазражлик одам эканлигини билганинг 
учун айтаяпсан, — деди. 
Ўртадаги масала Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг номуси эди. Унинг аёли ҳақида гап борар, Саъд 
эса бу бемаъни бўҳтонни қилган киши ўз қабиласидан бўлгани сабаб муҳофаза қилар, аммо 
мен кимни кимдан ҳимоя қилаяпман, демасди. Шундай чиркин воқеада Расулуллоҳ (с.а.в.)ни 
эмас, қабиласидан бўлган мунофиқ бир кишини ўйлаган Саъд қандай қилиб «Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг халифаси» бўла олади?... Шундай муҳим ва жиддий масалада кўзи қабиласидан 
нарига ўтолмаган шахс қандай қилиб бутун мўминларга амир бўла олади?... 
Саъд ҳақиқатдан сахий инсон эди, сахий бир оиладан чиққанди. Ўзидан кейин ўғли Қайс 
ҳам бу сахийликни давом эттирди. Қабиладошлари ўртасида ҳурматли мавқеи бор эди. Аммо, 
булар ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бор жойда халифалик мақомига кўтарилиши учун етарли эмасди. 
Уни халифаликка кўтариш қайғусида юрганлар ҳам, энг яхши ва муносиб инсонни 
топишгани учун эмас, балки қабиладошлиги сабаб бу ишга ташаббус кўрсатишганди. Агар 
ҳақиқатдан муносиб кўришганда эди, бу қадар шошилишмас, катта йиғилиш ўтказиб 
тайинланишини исташарди. 
Улар бу ҳаракатлари билан ислом тарихидаги энг муҳим сайловнинг ўтказилишига тўсиқ 
бўлишганди. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) учун энг олий халифа тайин эди. 
Бани Саид соялигида ўтказилган йиғилиши ва натижаси қисқа вақтда ёйилиб, бутун 
Мадинада эшитмаган киши қолмади. Пешин намозига масжидга йиғилганларнинг нигоҳи таниш 
янги халифани қидирарди. 
Ниҳоят, минбар қаршисида оқ танли, ёноқлари ва кўзлари чуқур, пешонаси тор, 
пешонасининг ўнг томонидаги сочлари тўкилган, ўрта бўйли, соқоли хинага бўялган бир киши 
кўринди. Кейинги пайтда намоён бўлган бу одам ҳазрат Абу Бакр (р.а.)дан бошқа бўлиши 
мумкин эмасди. Келиб уч зинапояли минбарнинг иккинчи зинасида ўтирди. Бундан кейин ҳам 
учинчи пиллапояга умуман чиқмади ва Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтирган жой доимо бўш қолди. 
Бу орада ҳазрат Умар (р.а.) туриб Аллоҳ таолога ҳамд келтирди ва шундай деди: 
— Эй, инсонлар, кеча сизга Расулуллоҳ (с.а.в.) ўлмаганликларини, ҳушдан 
кетганликларини айтгандим. Бу сўзларим Аллоҳ таолонинг китобидаги бирор оятга, ёки 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўзларига таяниб айтилмаганди. Аммо мен Пайғамбар (с.а.в.) бизнинг 
ишларимизни тўғри йўлга солиб, бизни охират йўлчиси қилиб сўнг вафот этади, деб умид 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling