Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
36 қилибман. Аммо, ишонаманки Раббимиз, Расулига ҳидоят кўрсатганидек, бизга ҳам қўлимиздаги Қуръон воситасида ҳидоятни кўрсатади. Шу бир ҳақиқатки, Аллоҳ таоло сизнинг ишингизни энг хайрли киши қўлига топширди ва Расулига биродарлик қилган дўстини халифа қилди. Туриб уни дуо қилинг. Туриб бирма-бир ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қўлидан тутдилар, Аллоҳ таолонинг Расулига халифа сифатида кўришларини ва итоат қилишларини билдиришди. Байъат тугагач, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўрнидан турди ва Аллоҳ таолога ҳамд ўқиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га салоту салом қилгандан сўнг шундай деди: — Эй, инсонлар!.. Сизга амир қилиб тайинландим, ҳолбуки, мен сизларнинг энг хайрлийингиз эмасман. Шу сабаб, агар вазифамни яхши бажарсам, менга ёрдамчи бўлинг. Хато қилсам, тўғри йўлни кўрсатинг. Тўғрилик бир омонат, ёлғончилик хиёнатдир. Ораларингиздаги заиф киши ҳаққини олиб ўзини таслим этгунга қадар, Аллоҳ таолонинг изни ила менинг назаримда қудратли инсон бўлиб қабул қилинади. Ораларингизда қудратли бўлган киши, ўзидан ҳақ олиниб эгасига топширилмагунча, Аллоҳ таолонинг изни ила менинг назаримда заиф инсон сифатида кўрилади. Бирор жамоа ақл ва динга тўғри келмайдиган ёмонликларни тарқатса, Аллоҳ таоло у жамоага бало (кулфат) ёғдиради. Мен Аллоҳ таоло ва Расулига итоат этсам, сиз ҳам менга итоат қилинг. Аллоҳ таоло ва Пайғамбарига исён қилсам унда менга итоатингиз керак эмас. Намозингизни ўқинг, Аллоҳ таоло сизларга раҳмат ва марҳамати ила муомала насиб қилсин. Буюк халифа шу қисқача нутқдан сўнг меҳробга ўтди ва намозни бошлади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) нинг хутбаси қисқа ва лўнда эди. Уни тинглаганлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га халифаликка ҳақиқатдан муносиб инсон қаршисида эканликларига яна бир бора ишонч ҳосил қилишганди. У сўзларини буюкларнинг энг гўзал фазилати бўлган камтарлик билан бошлаб, "сизнинг энг хайрлийингиз эмасман" деганди. Шунақа дейиши ҳам керак эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг асло кибрланмаганлиги, доимо камтаринлик билан муомалада бўлганлигини биладиган кўплаб инсонлар шу онда масжидда ўтиришарди. Улар Расули Муҳтарам (с.а.в.)нинг «Аллоҳ ризолиги учун камтарин бўлганни Аллоҳ таоло юксалтиради» хабарини тинглаган инсонлар эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу сўзлари билан бундан кейинги режаларни ҳам айтиб ўтганди. Ижро ўзига, тафтиш мўминларга оиддир. Инсонлар кўр —кўрона эмас, онгли тарзда севиб — севиб итоат қилишлари керак. Давлат бошлиғини тафтиш қилиш ва керак бўлса ҳақ йўлни кўрсатиш уларнинг вазифасидир. Агар халифа Расулуллоҳга (с.а.в.) итоат этишда сусткашлик қилса, у ҳолда инсонларнинг халифага итоат қилиши мажбурий эмасдир. Бу сўзлар икки кундан кейин унутиладиган сўзлар эмас, балки бахтиёрлиги Расулуллоҳ (с.а.в.)га боғлиқ бўлган бир инсоннинг жиддий ва самимий ифодалари эди. Халқ ҳам, халифа ҳам айни қонунга, ҳукмларга амал қилган ҳолда барча йўллар Аллоҳ таолога ва Пайғамбарига итоат марказида бирлашади. Адолат энг муҳим масала бўлиб, бой-у фақир, бадавлат-у қул, барчаси бир хил шарт олдида муҳокама қилинар, халифанинг кўзи даъво соҳибида эмас, адолат тарозусида бўлар ва Ҳаққа таянганнинг елкаси ерга тегмас. Буюк Халифа бу сўзлари билан «инсонларнинг халифага итоатидан-да муҳими, халифанинг Аллоҳ таоло ва Расулига итоатидир», деган ҳақиқатини англатиш эди. Халифа ўз вазифасини бажармаса фуқародан нимани кутиш мумкин? Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling