Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
демас, дея олмасди ҳам. 
Давлат бошлиғи бўлиш кўпгина имкониятлар ҳам берарди. Имкониятлардан фойдаланишни 
билган киши учун омад эшиги мутлақо очилган ҳисобланади. Бундан кейинги ҳаётини ҳузур—
ҳаловатда, айтганини икки қилинмасдан ўтказиши мумкин. Аммо, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг 
виждонида бунга изн йўқ. «Мўминлар дарди ила дардланмаган амир» сифатида Аллоҳ таоло 
ҳузурига боришга рози эмас. Шу сабаб, унинг уйга қайтаётганини кўрганлар чеҳрасида ҳеч бир 
севинч ва мамнуният (белгиларини) аломатларини кўришмади. Жонини беришга рози 
бўладиган, Пайғамбарини йўқотган киши сифатида у қандай севина оларди?... Ҳаётида учраган 
энг катга мусибат қайғусида ёнаркан, халифалик унга шодлик келтиролмасди. 
Ҳа, Расулуллоҳ (с.а.в.) қолдирган бўшлиқни тўлдириб бўлмасди. Бошқа бировнинг 
тўлдириши эса хаёлга ҳам сиғмасди. Куч нимага, қўлдан нима келса қилинар. Жаноби Ҳақдан 
ёрдам сўралар ва Унга ишониларди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шу ва шунга ўхшаш хаёллар оғушида тунни ўтказди. 
 
* * * 
Хазражликларнинг ёнғиндан қўрққандек халифа тайинлашга туришлари Расулуллсҳ (с.а.в.) 
вафотлари хабарининг ёйилишига сабаб бўлди. Шошилишмаса, Расулуллоҳ (с.а.в.) эл 
бирлигида дафн қилинса, сўнг 99 Муҳожир ва Ансорлар иштирокида бамайлихотир сайлов 
ўтказилса янада яхшироқ бўлмасмиди?... 
Бу масалада, «Асҳоб уммати бир дақиқа бўлсин бошсиз қолмаслиги учун, ҳазрат 
Пайғамбар (с.а.в.)ни дафн қилишларини ҳам кутмасдан халифа сайловини ўтказишганлари» — 
дея изоҳли сўзлар сўзланганди. 
Масалага бу томондан қаралса, бу ёқда юзлаб кишиларга ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.), 
Умар(р.а.), Али(р.а.)... каби асҳобларнинг энг фаолларига ҳам хабар берилмаганлигини 
изоҳлаш мушкул. 
Бани Саид йиғилишида халифа сайловини бир — икки кун кейинга қолдириб, асҳобларнинг 
ҳаммаси қатнашишини кутишга қарор қилинса бўлмасмиди?.. Фикримизча, энг тўғри йўл шу 
эди. Ўшанда Ҳошимийларнинг эътирозлари ҳам бўлмас, яхши натижага эришилган бўларди. 
Шунақа сайлов ўтказилганда ҳам, асҳобларнинг кўпчилиги яна ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни 
тайинлашларига шубҳа йўқ эди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) «Мендан сўнг халифа фалончи» 
демасалар ҳам, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг энг маъқул номзодлиги аён бўлган, «кўринган 
манзилга бошловчининг кераги йўқ» ҳақиқати кўнгиллардан жой олганди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўн йил Мадинада имомлик вазифасини бошқардилар. Ўзлари 
қатнашмаган вақтлари кимни тайинласалар намозни ҳам у ўқитарди. Бир тарафдан амирлик 
имомлик дегани эди. Тажрибаларга кўра амир бўлган жойда бошқаларга бу вазифа 
юклатилмасди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) эса шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан масжидда пайшанба 
кечасидан эътиборан душанба тонгига қадар ўн етти вақт намозни ўқитишга буюрилганди. 
Унга меҳробга ўтиш амри берилганини хотирловчилар бор эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) 
топилмаганда Ҳазрат Умар (р.а.) ўтган, лекин унинг йўғон овозини эшитган Расулуллоҳ (с.а.в.) 
«Аллоҳ таоло ҳам, мўминлар ҳам Абу Бакрдан бошқасига рози эмас» 
дея, Абу Бакр (р.а.)ни 
топишни ва меҳробга ўтказилишини буюрган эдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.)га яқин бўлган ҳазрат Али (р.а.), амакиси Аббосдек инсонларнинг 
давомли равишда Пайғамбаримиз (с.а.в.) хоналарига кириб—чиқишларига қарамасдан, бу ўн 
етти вақтдан бирига ҳам изн олмади. 
Бани Саид йиғилишга боришмаганларида хазражликлар Саъд бин Убодага қўл беришар ва 
ишни ҳал қилишарди. Ҳолбуки, бу ҳолда янада устун, янада қобилиятли инсонлар ортда қолиб, 
иш муносиб соҳибига тегмасди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling