Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Ҳазрат Зубайр ҳаётлигида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан жаннат хушхабарини олган киши эди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қизи Асмо билан турмуш қурганди ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га халифа 
бўлиш ҳаққи ҳазрат Алига тегишли деб ўйларди. Шу сабаб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га байъат 
ўқилганини эшитиб, ғазаби қайнаб кетган, қиличини суғуриб, халифалик Али бин Абу Толибга 
берилмагунча бу қилич қинига кирмайди» дея ҳайқирганди. Керак бўлса бу йўлда жанг 
қилишдан ҳам қайтмайман, — бу унинг юқоридаги ҳайқириғига қўшимча гапи эди. 
Аммо ҳақлимиди?.. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак вужудлари дафн қилинмасдан туриб 
қиличлар суҳбатлашишидан Аллоҳ таоло ва Расули рози бўлармиди?.. Ҳазрат Али (р.а.)нинг бу 
мақомга муносиблигини инкор этиб бўлмасди, аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.) муносиб эмасми? 
Ёҳуд Ҳазрат Али (р.а.)нинг халифалик учун номзоди Абу Бакр (р.а.)дан ортиқмиди? 
Унинг бу ҳаракатини маъқул кўрмаган Муҳаммад бин Маслама қилични тортиб олди ва 
икки тош орасига урди. Қиличнинг садоси Зубайр ҳаяжонини босди. 
Аммо, фикрини ўзгартирмади. Бир гуруҳ ҳошимийлар билан бирга ҳазрат Фотиманинг 
уйига борди. Бу гуруҳ ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га қарши эди. 
Ниҳоят, бир кун кимдир: «Сени Расулуллоҳнинг халифаси чақираяпти, эй, Зубайр!», — 
деди. 
Зубайр унга жавобан «Бормайман» дея олмасди. Даъватга жавоб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 
суннатлари эди. Бунинг устига ҳазрат Али (р.а.)нинг халифа бўлишини маъқулловчилар сони 
ҳам камайганди. Борлари ҳам катта жамоатни ташкил қилмасди. Бориб, масжид эшигидан 
кирди ва тўғри меҳробга қараб юрди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) меҳробда жамоага юзланган ҳолда 
ўтирарди. Куёвини кўргач унга томон юра бошлади: 
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.) аммасининг ўғли!.. Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг фидокори, сен 
мўминлар бирлигини бузмоқчимисан?.. 
Зубайр унинг гапини инкор этди: 
— Йўқ, эй, Абу Бакр, ундай ниятим йўқ. 
— Унда нега шу кунга қадар келмадинг? 
Жавоб бўлмади. Ўзини оқлашдан фойда йўқ. Бориб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг қўлидан 
тутди: 
— Мени маъзур тут эй, Абу Бакр, сени Расулуллоҳнинг (с.а.в.) халифаси сифатида қабул 
қиламан, итоат қилишга сўз бераман. 
Шундай қилиб Зубайр, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотларида ҳаяжон билан айтган 
гапларига нуқта қўйганди. Унинг бу ҳаракати жамоатдагиларни мамнун қилди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling