Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЛИФАНИ ТАН ОЛИШНИ КЕЧИКТИРГАНЛАР
* * * Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Усома ёнида яёв юриб ўзини кўрсатмоқчи эмасди. У бу йўлда ташланган ҳар бир қадами алоҳида бир даража келтиришига, Мавлосига таборо яқинлаштиришига кўнгилдан ишониб қилаётганди. Унинг яна бир ишончи, бу йўлда эгнига қўнган чанглар эртага мукофот бўлиб қайтади. Алоҳида бу ҳаракати билан ҳам ва Умар (р.а.) учун изн сўраши билан ҳам қўшин қўмондонига ҳурматини билдирганди. Истаса Умарни шундоқ ҳам қўшиндан ажратиб олиш ва бунинг учун ҳеч кимга ҳисоб бермаслиги ҳам мумкин эди. Ҳа, Усома Умар (р.а.) қўлида вояга етган ва бир неча йил аввал ўйин ўйнаб юрган ёш бола эди. Аммо, бугун Расулуллоҳ (с.а.в.) томонидан қўшин қўмондонлигига муносиб топилган паҳлавон эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳурмат кўрсатганга Унинг халифаси ҳам ҳурмат кўрсатишга мажбурдир. Қўшин тўзони туманга қўшилиб узоқлашаркан, икки биродар ҳам Мадинага яқинлашарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) зиммасидаги юкни янада яхшироқ ҳис қилаётганди. Кетган қўшинга ҳам, қолган одамларга ҳам жавобгар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Ҳар бирингиз бир чўпондирсиз, ҳар бир чўпон сурувига жавобгардир» деганларини хотирлади. Ичида бир изтироб бор эди. Бу муборак сўзларни тинглаган вақтда У фақат уч —беш киши учун жавобгар эди. Аммо, энди фақат бир шаҳарнинг эмас, Арабистон ярим оролигача тарқалган ва сони юз мингдан ортиқ инсонлар жавобгарлиги унинг зиммасига юкланганди. Ўгирилди, йиллар бўйи иймон бирлиги яқинлаштирган биродарига боқди. Ажабо, у ҳам шуларни ўйлаяптими?.. ХАЛИФАНИ ТАН ОЛИШНИ КЕЧИКТИРГАНЛАР Саъд бин Убода шундай катта имкониятни бой бериб, инқирозга учраб уйига қайтди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унга хабар юборди. Келиб байъат беришини айтди. Яхши жавоб қайтмади. Йўқ дебгина қолмасдан, ҳатто тазйиқ қилишса ҳам охиригача бардош беришни билдирганди. Ҳазрат Умар (р.а.) уни ўз ҳолича қўйиб қўйишни маъқул кўрмади. Аммо Башир бин Саъд унга бошқача масллҳат берди: — Эй, Расулуллоҳнинг халифаси, у бир маротаба рад қилдими, тамом, ўлгунича бу қарорини бузмайди. Оила аъзолари, ҳатто қабиладошлари жон Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 42 берсалар-да, уни сизга таслим қилиб қўйишмайди. Бир кишининг бош эгмаслиги бизга зарар келтирмайди. Уни ўз ҳолига қўйиш керак. Баширнинг бу тавсияси яхши қаршиланди. Буларга қарши бирор иш қилмагунча ёки одамларни халифаликка қарши бошламагунча ўз ҳолига қўйишга қарор қилинди. Ортиқ Саъд бин Убода ўз ҳолича яшар, аммо бировга зарари тегмас, халифага ҳам қарши ҳаракат қилмаётганди. Жамоага қўшилмас, намозларини ҳам ёлғиз ўзи ўқир, ҳаж вазифасини бажарганда ҳам жамоадан айрилган ҳолда қилаётганди. Ҳазрат Умар (р.а.) даврида яна унга таклиф қилинади. У эса туғилиб ўсган юртини тарк этиб, Шом томонларга кетади ва ҳижратнинг ўн бешинчи йилида вафот қилди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling