Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
 
* * * 
Бир—икки кунда қўшин тайёргарлиги битди. Аммо ҳали кўнгиллар нотинч, андишалар 
кетмаганди. Чунки кетма—кет келаётган хабарлар юракларни титратар, қалбларга қўрқув 
соларди. Шахсан қўмондон Усоманинг ўзи шу фикрда эди. Қўшинда оддий аскар вазифасини 
бажарувчи Умар бин Хаттоб (р.а.)ни чақирди. Халифа ёнига бориб аҳволни тушунтиришни 
буюрди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу сўнгги таклифни ҳам рад қилиб, қашқирларга ем бўлса ҳам 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг васиятини бажаришини айтди. Ҳазрат Умар (р.а.) бу сафар иккинчи бир 
таклифни айтди: 
— Ансорнинг сендан бир истаги бор, эй, Абу Бакр. 
— Нима? 
— Қўшин қўмондонлигини тажрибалироқ, каттароқ кишига топшириш. 
Бу таклифдан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўрнидан туриб кетди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг 
соқолидан тутди: 
Онанг сендан айрилсин, эй, Хаттобнинг ўғли!.. — дея бақирди. Уни мен 
тайинладиммики, четлаштиришга ҳаққим бўлса?.. Қиладиган биринчи ишим Расули Акрам 
(с.а.в.) ишларини бузиш бўлсинми?.. 
Бу хитоб ҳазрат Умар (р.а.)ни ўзига келтирди. Бу таклифни айтганига ҳақиқатдан 
пушаймон бўлди. Халифанинг вазифаси, Расули Муҳтарам (с.а.в.) тартибини имкон қадар 
муҳофаза қилиш эди. 
Ахир, тўғри—нотўғри қолдирилган идора услубини тузатиш ва ислоҳ қилиш мақсадида иш 
бошига келган эмаску... 
Ҳа, Усома навқиронлик даврида эди. Бадр ва Уҳуд муҳорабаларида ёш бола бўлганлиги 
сабаб қатнашолмаган, тўғрироғи Набиййи Акрам (с.а.в.) томонидан изн берилмаганди. Ўшанда 
уни жангдан четлатган Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу сафар қўшин қўмондонлигига тайинлаганди. 
Ўша пайт муҳорабадан четлаштириш қанчалик тўғри бўлган бўлса, бу сафар тайинланиши ҳам 
шунчалик маъқул эди. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёшларга қанчалик муҳим аҳамият бериш 
белгиси эди. Шунингдек, Вадо ҳажида оти орқасига шахсан Усомани олгани ҳам кўпчиликнинг 
ёдида. Ҳолбуки, агар Пайғамбаримиз (с.а.в.) яёв юраётган бирор кишини миндирмоқчи 
бўлсалар, катта ёшли инсонлар турганда бир йигитни олармиди? 
Қўшинда ҳазрат Умар (р.а.) томонидан тилга олинган фикр соҳиблари чорасиз бу ҳукмни 
қабул қилишди. Улар бу сафарга Аллоҳ таоло ризолигини олиш умидида чиқишаётганди. Аллоҳ 
таоло ризолигига эса, Расулуллоҳ (с.а.в.)га боғлиқ тарзда эришиларди. «Айтинг (эй, 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling