Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ва ҳазратАли (р.а.) оилалари... Расулуллоҳ (с.а.в.)га энг яқин, энг севимли икки оила... Аммо бу икки оила Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан сўнг қисқа вақт ичида хафалашиб, кўришмас, сўрашмас ҳолга келишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) келтирган дин инсонларнинг бир—бирларини севишлари, ҳурмат қилишлари асосига таянарди. Хушмуомала, самимий биродарлар бўлишга чорларди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.), ҳазрат Али (р.а.) ва ҳазрат Фотима ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ва У (с.а.в.)нинг раҳбарлигида бу ҳаётнинг энг гўзал, намунали инсонлари эди. * * * Икки оиланинг келишмовчилиги, ҳазрат Али (р.а.)нинг ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га байъат бермаслиги яхши натижа эмасди. Шу билан бир гуруҳ инсонлар нонига ёғ сурилиб, кўнгилларида қолиб кетган туйғуларнниш уйғонишига сабаб бўлганди. Шунингдек, бир кун ҳазрат Али (р.а.)нинг ёнига Абу Суфён келди: — Нималар бўлаяпти, эй, Али?... Ишлар чаппасига кетяптими?... — Нима демоқчисан, — Али (р.а.) унинг муддаосини тушунмади. — Кўриб турганингдек халифалик қурайшнинг энг заиф оиласига берилди. Тайм ўғилларидан бири идорани қўлга олди. Бу эса қувонарли ҳол эмас. Агар истасанг, Валлоҳи, унга қарши отлиқ яёв қўшин тўплашим мумкин. Қўлингни бер, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси сифатида сенга байъат беришни истайман, — деди. Бу гапдан ҳазрат Али (р.а.)нинг қулоқлари қизиб кетди. Бунақа таклифга тайёр эмасди. Нафрат ва изтироб аралаш бир овозда жавоб қилди: — Эй, Абу Суфён, шунча вақт исломга ва мусулмонларга душманлик қилдинг, аммо муваффақият қозонмадинг. Валлоҳи, сен бу таклифинг билан фитна чиқармоқчисан. Сенга Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 47 ҳам, сен тўплайдиган қўшинга ҳам эҳтиёжим йўқ. Биз Абу Бакр (р.а.)ни халифаликка муносиб инсон деб биламиз. Бор, ишингни қил, йўлингдан қолма. Абу Суфённинг умиди пучга чиқди. Ҳақиқатдан ҳазрат Али (р.а.)нинг халифалигига тарафдормиди?.. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га қилдира олмайдиган ишларини ҳазрат Али (р.а.)га осонликча қилдираман, деган фикрда айтдими бу таклифни?... Ёки бўлмаса икки томон уришса бири инқирозга учрайди. Иккинчиси ҳам заифлашади ва натижада Амави хонадонига қудрат йўли кўринади, деб ўйладими? Амави хонадони тарих дафтарига назар ташлаган киши уларнинг ҳазрат Али (р.а.) ва авлодига қарши қилган ҳаракатларини кўриш имконига эга бўлади. Шу сабаб унинг ҳазрат Али (р.а.)га халифалик таклифидан самимийлик қидирмасак ҳам бўлади. Ҳазрат Али (р.а.)нинг Абу Суфён таклифига рад жавобини беришини мамнуният билан қарши олиш лозим. Бу билан У буюк инсонларга хос иш тутган эди. (РОЗИЙАЛЛОҲУ АНҲУМ). Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling