Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
БИРИНЧИ КИТОБ ТУГАДИ. 
 
 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
ҲАЗРАТ АБУ БАКР СИДДИҚҚА ХОС ТИЖОРАТ 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дафн қилинишидан бироз вақт ўтгач, Усома қўшини юборилгандан 
сўнг, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни елкасида бир нечта кўйлак билан бозор йўлида кўришди ва 
ундан сўрашди: 
- Қаёққа кетаяпсан, эй, Расулуллоҳнинг халифаси? 
- Бозорга, савдо-сотиқ қилишга кетаяпман,- деб жавоб берди у. 
- Нега? 
Ҳайратини яширмаган Абу Бакр (р. а.) жавоб берди: 
- Мен бир оила бошлиғиман. Уйдагиларни иқтисодий жиҳатдан таъминлаш менинг 
вазифам. 
- Тўғри, лекин, энди сен бир оила бошлиғи эмассан, балки бутун мўминлар амирисан. 
Бундан кейин тижоратга аралашиб юришинг тўғри эмас. Оилангга тегишли вазифалар
умматларинг олдидаги вазифалар билан аралашмаслиги лозим. Зеро, умматлар иши сен учун 
асосий вазифа ҳисобланади. 
- Аммо менинг оила аъзоларимни ким таъминлайди, ё Умар? 
- Сенга маош тайинлаймиз, жавоб берди ҳазрати Умар (р.а.). 
Шундан сўнг ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ёнида ҳазрат Умар (р.а.) ва ҳазрат Абу Убайда (р.а.) 
билан масжидга томон кетишди. Масала бир нечта асҳоблар ўртасида муҳокама қилинди. Ва 
қарор қилиндики, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га маош тариқасида икки кунда бир қўй бериладиган 
бўлди. Ўз хоҳишига биноан, йилда бир марта ҳаж ва умра амалини бажариш ихтиёри ҳам 
берилди. 
 
* * * 
Шу билан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) учун тижорат ҳаёти тугади. Аммо унинг кўнгли бошқа бир 
тижоратда эди. Бир неча йил аввал Расулуллоҳ (с.а.в.)га юборилган бир оятда кўрсатилган, 
инсонни қайғули азобдан қутқарувчи ва Буюк Мавлонинг ризолигига қаратилган бир тижорат 
эди. Яъни, «Молларини Аллоҳ йўлида сарфлаб, кейинчалик берган нарсалари 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling