Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.»
кетидан миннат ва озор етказмайдиган кишилар учун Парвардигорларидан
мукофот бордир. Уларга хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар.», (Бақара сураси, 262-оят) дея марҳамат қилади. Бу тижорат бошқа бир оятда: «Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди.» (Тавба сураси, 111-оят) дея келтирилади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) иймон келтирган кундан буён шу тижорат ҳақида ўйларди. Ўттиз саккиз ёшига қадар минг бир қаршиликка учраб, бутун давлатини шу тижорат йўлида сарфлаб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча сафарларида ёнларида бўлиб, барча муҳорабаларда қатнашди. Рамазон қунларининг бирида Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан Унинг бу амали тилга олинган эди: «Жаннатда "Раййон" номи берилган бир эшик бор. Аллоҳ ризолиги йўлида рўза тутганларгина бу эшикдан киради». Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бу сўзларидан англашиладики, жаннатнинг эшиклари кўп. Ва бу эшиклар сабрлилар учун алоҳида, шукр қилувчилар учун алоҳида, садақа берувчилар, камтаринлар, саховат эгалари учун алоҳида бўлган эшиклардир. Агар мўмин қайси бир хайрли ахлоқни, қайси бир хайрли амални бажарса, ўшанга яраша эшиқдан чақирилади. Жаннатнинг икки, уч, тўрт ва ҳоказо эшигидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўлади. Бу хабарни эшитган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) сўрадилар: - Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақирилувчи мўминлар ҳам бўладими?.. - Ҳа, эй, Абу Бакр, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириласан... Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 49 Демак, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу амалнинг, бу тижоратнинг Аллоҳ истаганидек аввалида эди. Аллоҳ рози бўлган ҳар бир хайрли амал, ҳар бир гўзал фазилат унда мужассамлашган. Ислом динида буюрилган жами яхши амал унда мавжуд эди. Мўмин бир инсон эришиши мумкин бўлган энг олий даражага ҳазрат Абу Бакр (р. а.) эришган эди. Жабру зулм ила кириб бўлмайдиган жаннат эшикларидан унинг исми чақирилади: «Марҳабо, эй, Абу Бакр, бу эшикдан кир». У ҳам умри давомида бирга юришни энг катта бахт ҳисоблаган Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кетидан жаннатга киради. Гўёки, ҳижрат сафарида ғорга бирга киришганидек. Албатта, мўминлар кўнглини сотиб олиш, бу тижоратнинг мутлақо бошқа йўли... Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) бу йўлда инсонлар ризолигини олиш, улар кўнгилларига кириш учун ўзини уринтирмаганди. Мақсад ва ғояси инсонлар ризолигини олишга қаратилганди, холос. У Исломнинг амири сифатида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан олган одоб дарсини инсонлар ҳавас қилгудек ўзлаштирган, самимий, ширин сўз, хушмуомала, севимли бир инсонга хос хусусиятлар унда таркиб топган, аммо буларнинг бари фақат инсонлар дуосини олиш учунгина эмас, балки Буюк Яратганни рози қилиш учун ҳам эди. Бунинг мукофоти сифатида Буюк Мавло унинг севгисини мўминлар қалбига жо қилиб, то қиёматга қадар севинтирди. Ҳа, у ўзини кўрган-кўрмаган барча мўминларнинг бошидаги тожи ҳисобланади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling