Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик 
(ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин». (Бақара сураси, 201-оят) 
Шубҳасиз Буюк Раббимиз севимли Пайғамбари (с.а.в.)га яхши нарсаларни бериб, доғда 
қолмайдиган, изтироб чекмайдиган бир имкон яратганди. 
Бир суҳбатларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дегандилар: 
— Уҳуд тоғи қадар олтиним бўлсайди, уч кун ўтмасдан тарқатардим ва бахтли бўлардим. 
Ундан фақат қарзимни тўлаш учун бир неча динор қоларди холос. 
Ҳеч ким бу сўзларни Расулуллоҳ (с.а.в.)дек самимий айта олмасди. Қўлига катта давлат 
келган кунларда 
«Сиздан кимки ўлиб давлат қолдирса, у мол ворисларига тегишлидир. Ўлиб 
қарз колдирганнинг қарзини тўлаш эса менга тегишлидир» 
деган эдилар ва бу сўзларни 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
ҳаммага эшиттириб, минбарда сўзлагандилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу гапларни айтаркан «ё 
қўлимда ҳовучимда ҳеч нарса қолмаса...» деган фикрни ҳам ўтказгандилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бировнинг қарзини тўлашга мажбур эмас эди. У фақат қийин аҳволда 
қолган инсонларга ёрдам қилишни, ташвишларнинг бўлишишни ва буни Аллоҳ таоло ризолиги 
учун қилишни ўйларди. Инсонларни бахтли ҳолда кўрса бахтли бўлар, уларнинг дардига чора 
тополса кўнгли ҳузурланарди. Шунингдек, сўнгги нафасларини олаётганда уйида пули йўқ эди. 
Сафарда минган туясидан бошқа қўй, эчки... каби мол қолдирмади. Ва бир қуроли ҳисобланган 
қиличи бор эди. Зирҳи эса қарзга олинган арпа учун бир яҳудийга берилганди. 
Хайбар томонларда «Фадақ» номли жойда бир ери бор эди. Муҳим масала, Фадақ ерининг 
меросчилар ўртасида қандай тақсимланиши эди. 
Меросчилардан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёллари ва қизи Фотима бор эди. Пайғамбаримиз 
(с.а.в.)нинг эркак зурриёди бўлмаганлиги сабаб, ҳазрат Аббос ҳаётдаги ягона амакиси 
сифатида меросдан улуш олиши керак эди. Ҳазрат Фотима қайғули кунлар бироз ортда қолгач, 
амакиси Аббосни олиб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ёнига борди: 
— Салом, эй, Абу Бакр, — деди ҳазрати Фотима сўзини бошлар экан. 
— Салом, эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизи жавоб қилди Абу Бакр (р.а.). 
— Отамдан қолган меросни сўраб келдим. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг юзида маҳзунлик пайдо бўлди. Бироз сукутдан кейин гап 
бошлади: 
— Эй, Фотима, истагингни бажара олмаслигимдан афсусдаман. Аммо қўлимдан ўзга чора 
келмайди. 
Нега? Хайратини яширмади ҳазрати Фотима. 
Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) 
«Биз Пайғамбарлар мерос қилиб мол қолдирмаймиз. Биздан 
қолган мол садақадир» — 
деганларини биламан. 
— Аммо, У (с.а.в.) менинг отам. 
Албатта, бунга ҳаммадан олдин биз гувоҳлик берамиз. Унинг қизини ҳурмат қилиш 
вазифамиздир. Аммо, У (с.а.в.) келтирганларини татбиқ этишга ҳам мажбурмиз. Шу сабаб 
сенга мерос қилиб берадиган нарсамиз йўқ. 
Ҳазрат Фотима кутилмаган бу жавобдан жуда ранжиди. 
Ўрнидан туриб ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг хонасини тарк этди. Кўнгил ойнаси синганди. 
Оламларга раҳмат қилиб юборилган буюк Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаётда қолган ягона қизлари 
эди. Бу масалада унга тенг келадиган инсон йўқ эди. 
Бошқалардан фарқи айни пайтда бошқа соҳада ҳам кўринди. Сабаби, ҳар бир инсон 
отасидан қолган меросни олади, бу ҳуқуқдан маҳрум бўлган ягона инсон ҳам унинг ўзи, яъни 
Ҳазрат Фотима эди. 
Йўл — йўлакай қайтаркан, хаёлида бир гапни такрорларди: 
— Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан гаплашмайман, кўришмайман.... Бундан сўнг улар 
муросаси маҳшарга қолганди. 
Бу ерда шу хусусда гапиришдан фойда бор. Фадақ ери тақсим қилинса, ҳазрат Фотима 
билан бирга ҳазрат Ойша, Ҳафса, Умму Салама, Умму Ҳабиба, Зайнаб, Жувайрия, София, Савда 
ва Маймуна (Аллоҳ таоло ҳар бирларидан рози бўлсин) номли «Мўминлар оналари» бўлган 
аёлларга ҳам улуш берилиши керак эди. Аммо улар бу ҳақда гапиришмаганди. Ё мерос 
ҳақидаги гапларни улар ҳам билишади, ёки аҳвол тушунтирилганда индамасдан тақдирга рози 
бўлишади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling