Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
* * * Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га байъат қилмаган бир неча Ҳошимийлар вақти — вақти билан ҳазрат Фотиманинг уйига йиғилишар ва ўзаро баъзи масалаларда суҳбатлашишарди. Ҳазрат Умар (р.а.) бу ҳолдан ғазабланар ва бу жамоани тарқатиш йўлини ахтарар эди. Ниҳоят бир кун бориб эшикдан кирди ва баланд овозда сўз бошлади: Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи www.ziyouz.com kutubxonasi 43 — Эй, Расулуллоҳнинг қизи, Валлоҳи сени севамиз. Сенга ҳурматимиз бор. Аммо, бу одамларга тарқалишини буюрмасанг билгилки, бу уйга ўт қуйишдан ҳам қайтмаймиз. Кейин қайтиб кетди. Унинг кетидан очилган эшик меҳмонларни йўлга отлантирди. Чиранишдан бошқа ҳеч иш қилолмайдиган бу гуруҳ аввалдан қаттиққўл, бир сўзли бўлиб танилган Умар бин Хаттоб (р.а.)нинг бу сўзлари таҳдид эмаслигини тушунишарди. У айтган ишини ҳақиқатдан бажарарди. Гуруҳ қайта бу уйга тўпланмасликка қарор қилиб, тарқалдилар. Ҳаракатлар шу билан ниҳоясини топганди. * * * Охирида асосий шахс ҳазрат Али (р.а.) қолганди. У ҳам рози бўлса, Ҳошимийлар масаласи батамом ҳал бўларди. Бир кун унга: — Сени Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси чақираяпти, эй, Али, — дейишди. — Бораман. Вақт ўтказмасдан йўлга чиқди. Кирган хонасида ҳазрат Умар (р.а.), Абу Убайда, Башир бин Саъд каби биродарлари бор эди. — Салом, эй, Расулуллоҳнинг биродарлари. — Салом, эй, Расулуллоҳнинг амакиваччаси. Шундай бошланган суҳбат байъат масаласига келиб тақалди. Ҳошимийлардан ташқари бутун асҳоблар байъат беришгани ва энди бу масала тугатилиши лозимлиги англатилди. Аммо ҳазрат Али (р.а.) бу фикрда эмасди. — Сиз Ансорларга нисбатан Пайғамбар (с.а.в.)га яқинлигингизни исботладингиз. Улар ҳам сизга халифаликни топширишди. Биз ҳам сизга нисбатан айни далилни келтирамиз. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаётликларида ҳам, вафотларида ҳам энг яқин инсонлар бизлармиз. Агар сиз Аллоҳ таолони ҳурмат қилсангиз, унда адолатли бўлинг ва Ансор сизга берган ҳақни сиз ҳам бизга беринг. Ҳазрат Умар (р.а.) унинг сўзини бўлди: — Эй, одам, ҳамма қатори байъат қилмагунча бу ердан жилмайсан. ҲазратАли (р.а.): — У ҳолда мен янада ҳақли ва муносиб бўлганим учун сенинг бу таклифингни рад қиламан, — дея жавоб берди. Абу Убайда гапга қўшилди: — Эй, Абу Ҳасан, ҳақиқатдан ҳам сен фазилатинг, афзаллигинг ва Пайғамбар (с.а.в.)га яқинлигинг билан бу ишга муносибсан. Аммо, одамлар бу кексани халифа қилиб, байъат беришди. Мусулмонлар рози бўлган ишга сен ҳам рози бўл. — Эй, Абу Убайда сен шу умматнинг энг ишонган вакилисан. Аллоҳ таолога нисбатан ҳурматли бўл. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг давлат раислигини У (с.а.в.)нинг уйидан ўз уйингизга олиб кетманг. Чунки Қуръон бизнинг уйимизга тушди. Қуръон илмларининг чиқиш жойи бизникидир. Инсонларнинг ишини сиздан кўра кўпроқ биз биламиз. Шундай экан, нафс орзуларига берилманг. Яхши натижаларга эриша олмайсиз. Башир бин Саъд сўз олди: — Эй, Абу Ҳасан, аминманки, байъатдан олдин одамлар бу гапларни эшитишганда эди, сенга байъат беришарди. Аммо, сен уйингда ўтирдинг ва Сақифага бормадинг. Одамлар сенинг бу мақсадингни билишмади. Энди шу кексага байъат беришди, сен эса кечикдинг. — Тақдир экан, эй, Башир, мен Расулуллоҳ (с.а.в.)ни уйда қолдириб, Сақифага бориб одамлар билан халифаликни талашайинми?.. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг сўзлари ҳазрат Абу Убайда ва Башир бин Саъднинг тасаллилари бефойда бўлди. Натижада Ҳазрат Абу Бакр: — Эй, Абу Ҳасан, агар сенинг бу ишда менга қарши чиқишингни билганимда халифаликни қабул қилмасдим. Энди эса одамлар байъат қилиб бўлишди. Агар байъат қилсанг яхши |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling