Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бир куни ҳазрат Абу Бак(р. а.) ёнига Билол келди ва сўз бошлади: 
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, мен сен билан хайрлашишга келдим... 
- Нега, эй, Билол, қаёққа кетаяпсан? 
- Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлмагач, шаҳарда ортиқ қолишни истамаганлигим учун бу ердан 
кетаяпман. 
- Қаёққа кетмоқчисан? 
- Шомга. У ерга бориб жиҳод билан шуғулланмоқчиман. 
- Биз бунга розилик беролмаймиз, эй, Билол, ёнимизда қол. Сен бизга кераксан. 
Билол хайрлашиш учун келган эди, ўйлаб охири жавоб берди: 
- Хўп, эй, Абу Бакр, фақат мени ўзинг учун озод қилсанг қоламан. Аммо, Аллоҳ ризолиги 
учун озод қилсанг кетаман. 
Бу гапдан ҳазрат Абу Бакр (р. а.)нинг қулоқлари қизиб кетди. Айтилмаслиги керак бўлган 
гап айтилган, эсламаслик керак бўлган воқеа ёдга олинганди. 
- Бу нима деганинг, эй, Билол, шу кунга қадар биз сени ранжитадиган иш қилдикми? 
- Йўқ, асло, - жавоб қилди Билол. 
- У ҳолда билгилки, биз бу ишни Аллоҳ ризолиги учун килдик ва унутдик. Аллоҳдан ўзга ҳеч 
бир борлиқдан мукофот кутмадик. Биз сени Аллоҳ ризолиги учун севамиз, Аллоҳ ризолиги учун 
ёнимизда қолишингни истаймиз. 
Бир муддат ўйланиб тургач, паст овозда жавоб берди: 
- Бўпти, қоламан, эй, Абу Бакр. 
 
ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИДАГИ АСВОД 
Маълумки, Расулуллоҳ (с.а.в.)га умрларининг охирида Мадинага элчи юборган кўпгина 
қабилалар Ислом динини қабул қилишганини билдиришганди. Элчилар Мадинада бир қанча 
вақт қолишиб, Ислом асосларини, Қуръон суралари ва оятларини ўрганиб, сўнг юртларига 
қайтишганди. 
Қабила аҳли Исломни улар ўргатгандек ўрганишди. Бир қисмигагина Мадинадан юборилган 
устозлар ёрдам беришди. Хуллас, бу қабилалар элчилар ёки юборилган устозлар ўргатганидек, 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва Ислом дини ҳақида маълумотга эга бўлишди. 
Шу орада Асҳоби киромнинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га кўрсатган эҳтироми тилга олинди. Унда 
ҳеч бир қабила бошлиғи, ҳатто ҳеч бир султон кўрмаган эҳтиром ва севги ила 
боғланганликлари айтилди. Олинган бу маълумотлар пайғамбарликнинг Аллоҳ марҳамати 
эканлигини билмайдиган бир қанча «илғор»лар иштаҳасини очиб юборди. Пайғамбарлик 
даъвосида чиқиб, халқни бошкариш йўлини тутиш, ҳар орзуси буйруқ ҳисобланган улкан бахт 
дея билинган пайғамбарликни бажариш, албатта, ёқимли маслак эди. 
Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.) Вадо ҳажидан қайтиб, бир неча кун хасталаниши ва бу хабар 
Яман тарафларга тарқалиши билан Асвод ал - Ансий дея танилган, халқ ўртасида 
найрангбозлик билан ном чиқарган бир шахс дарҳол Пайғамбарлик даъвосида ўртага чиқди. 
Атрофига тўплаган етти юз кишилик қўшин унга етарли даражада жасорат берди. Аввал, 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан тайинлаган ҳокимларга қарши бир мактуб ёзди. Мактубнинг 
мазмуни, юртимиздан кетинг ва закот сифатида тўплаганларингизни ҳам қайтаринг. Чунки бу 
ерлар ва молларга эгалик қилиш ҳуқуқи бизникидир, дейилганди. 
Асвод вақт ўтказмасдан Нажронга йўл олди. Пайғамбарлик даъвоси билан чиққан кундан ўн 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling