Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўииб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

адо этсалар ва закот берсалар, уларни қўииб юборингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли 
ва раҳмлидир.» (Тавба сураси, 5-оят) 
Бироздан сўнг ҳазрат Умар (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир муборак сўзларини 
хотирлади: 
«Ислом беш тамойил асосида қурилган. Булар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, 
Муҳаммад Унинг Расулидир, дея шаҳодат келтириш, намоз ўқиш, закот бериш, Байтуллоҳни 
ҳаж мақсадида зиёрат қилиш ва Рамазон рўзасини тутишдир». 
Закот беришдан бош 
тортувчилар шу беш тамойилдан бирини бажармаган ҳисобланади. Бу масалага эътиборсизлик 
қилинса, яҳудийлар, насронийлар ҳолига тушиб қолиш муқаррар. Ихтиёрларида ўзгармас, 
қатъий дин бор. У бунинг хоҳишига кўра илова қилиниб, ёки бир қанча оятлар чиқариб 
ташланадиган китоблар ҳам бор. Булар бари ҳазрат Мусо (а.с.) ва ҳазрат Исо (а.с.)лар 
келтирган меросга муносиб эгалик қилолмаган умматлар қусури эди. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) 
вафотларига бир ой бўлмасдан закот амри рад қилинса ва бу ҳолат ҳазрат Пайғамбар 
(с.а.в.)нинг энг яқин биродарлари томонидан бажарилса, келажак авлод нима килади? 
Ҳазрат Умар (р. а.) бироздан сўнг бошини кўтариб:
- Ҳаклисан, эй, Абу Бакр, - деди.
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) элчиларга қатъий рад жавобини бериб, тадбирли бўлиш кераклигини 
яна бир бор ҳис қилди ва Мадина атрофидаги тоғ йўлларига соқчилар қўйдирди. Кейин уларга 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
53
бажариши лозим бўлган вазифаларини, яқинлашаётган таҳликали вазиятни тушунтирди. 
Соқчилар бошида Али бин Абу Толиб, Зубайр бин Аввом, Талҳа бин Убайдуллоҳ, Саъд бин Абу 
Ваққослар бор эди. 
Мадинада туриб қўлига қурол ушлаган мусулмонлар масжидга келолмасди. Чунки улар кеча-
ю кундуз масжидни қўриқлашарди. Тўсатдан қилинган ҳужумга ҳозир турмоқ лозим эди. Ҳазрат 
Абу Бақр (р.а.) бир суҳбатида: 
—Улар бизнинг камчилигимизни кўришди. Тундами, кундузми, қачон келишларини билиб 
бўлмайди. Энг яқини ҳам ўн икки мил масофада. Бизга таклиф билан келишди, 
рад қилдик. Бу уларга маъқул бўлмади, албатга. Шунинг учун тайёр турмоғимиз лозим, 
ғафлатда қолмайлик, — деди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳақ эди. Ҳақиқатан ҳам улар қабилаларига боришиб, «Мадинада уч-
тўрт кишидан бошқа кишини учратмадик», — дейишганди. 
Бу фурсатни қўлдан чиқармаслик лозим эди. 
Улар Мадинадан кетишганига уч кун бўлган эди ҳамки, бир соқчи ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га 
келиб деди: 
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифаси, Асад ва Ғатафон қабилалари бостириб келишмоқда. 
Масжидда йиғилганлар дарҳол йўлга чиқишди. Уларни Мадинага кирмасдан қаршиладилар. 
Қилич, найза, ўқлар бирлигида уруш бошланди, қарши тараф қўмондони Тулайҳа бин 
Ҳувайлид эди. Келган босқинчиларни ортга қайтаришди. Мадиналиклар уларни «Заҳушо» 
деган жойгача қувиб боришди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling