Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
59
бусиз ҳам унинг душманлари етарлича эди. Қабиладоши бўлган Сумама бин Усал ҳазрат Абу 
Бакр (р.а.) томонга ўтиб, унга қарши чиқмоқда эди. Бу ҳам етмагандек, Мадинадан Шурайҳ бин 
Ҳаина бошлиқ гуруҳлар ҳам унга қарши эди. Шундай бир вазиятда Сажоҳнинг келиши 
Мусайламани саросимага солди. Бу мағлубият онлари яқинлашаётганидан дарак бўлиб туюлди. 
Сажоҳ билан учрашиш мақсадида, аввал унга одам жўнатди. Кейин эса шахсан ўзи борди. Бу 
учрашув уларнинг турмуш қуриши билан яқун топди. Сажоҳ пайғамбарлик даъвосидан воз 
кечиб, уни Мусайламага топширди. Мусайлама Ямома воҳасининг бир йиллик даромадини 
Сажоҳга инъом қилди. 
Сажоҳнинг муаззини Шабас бин Риби халққа шу эълонни етказди: 
- Эй, одамлар! Мусайлама Муҳаммад келтирган беш вақт намоздан бомдод ва хуфтон 
намозларини олиб ташлади. Бундан сўнг намоз уч маҳал ўқилади. 
Бири тонгги ширин уйқуни бузадиган, бири эса инсоннинг уйқуси келиб чарчаб турган 
пайтда ўқилиши керак бўлган бу намозларнинг бекор қилиниши қўпчилик томонидан севинч 
билан қаршиланди. 
Сажоҳ Ямомада яна бир неча кун қолди. Сўнгра қўшинини олиб, келган йўлига қайтиб кетди. 
У Тамим кабиласи билан хайрлашди ва яна Тағлиб қабиласига қайтди. Аммо, энди у 
Мусайламанинг ёнида воз кечган пайғамбарликдан сўз очмасди. Бир неча кунлик кайфу-
сафодан иборат бўлган эр-хотинлик муносабатлари ҳам ўша ерда якун топган эди. 
Мусайламани ҳам ортиқ эсламади. Оддий бир аёл каби яшай бошлади. 
Вақти келиб насроний динидан воз кечиб, калимаи шаҳодат келтириб ислом динига кирди. 
Басрада Муовия бин Абу Суфён даврида вафот этди. Унинг самимий бир муслима эканлигини 
билган мўминлар унинг тобути олдида саф тортдилар. Жуда ёмон шаклда бошлаган ҳаётини, 
жуда яхши тарзда якунлади ва ортидан яхши ном билан ёдга олувчи бир неча дўстлар 
қолдирди. 
 
МОЛИК БИН НУВАЙРА ВОҚЕАСИ 
Тамим қабиласи оқсоқолларидан бўлган Молик бин Нувайра закот бермаслик талаби билан 
чикқанлардан эди. У Сажоҳ қўшинлари билан бирга Ямомага бориб келганди. 
Қабиласига қайтиб келган Молик яхшилаб ўйлаб кўрди ва қилган ишининг нақадар жирканч 
эканлигини англади. Бундан пушаймон бўлиб тавба қилди ва яна ислом динига кирди. Лекин у 
бу иш учун Холид бин Валид аскарлари томонидан тутилди ва қамоққа олинди. Бир куни 
кечаси жуда совуқ бўлганлиги туфайли ҳазрат Холид «Асирларингизни иситинг» деб фармон 
берди. Аммо «иситинг» сўзининг Кикона қабиласига «ўлдиринг» маъносида келиши ёмон 
оқибатни келтириб чиқарди. Моликни асир сифатида сақлаётган одам бу амрни бажариш учун 
Моликни ўлдирди. Моликнинг ўлаётган чоғдаги фарёдини эшитган Холид бин Валид нима 
бўлаётганини билиш учун чодиридан чиқди. Аммо энди кеч бўлганди. Моликнинг боши 
танасидан жудо қилинган эди. Ҳазрат Холид Моликни ўлдирган одамни таъқиб остига олмади, 
жазоламади ҳам. Бироқ, у Моликнинг гўзал хотини Умму Тамимга уйланди. (Баъзи ривоятларда 
Молик шахсан ҳазрат Холиднинг ўзи тарафидан ўлдирилганлиги айтилади.) 
Бу ҳолат аҳолини безовта қилди. Хабар Мадинага ҳам етиб борди. Ҳазрат Умар (р.а.) 
Моликнинг жазоланишини истади, аммо ҳазрат Абу Бакр (р.а.): «Мен Аллоҳнинг суғурилган 
қиличини қинига сололмайман» деб қаршилик кўрсатди. Унинг фикрича, ҳазрат Холид бу 
жиноятни қасддан қилмаган. Шунинг учун уни вазифасидан озод қилиш ва жазолаш керак 
эмас, деб ҳисобларди. Шу билан бирга Абу Бакр (р.а.) Молик бин Нувайранинг якинларига хун 
тўлашни ҳам унутмади. Ҳазрат Холидга Мадинага келишини сўраб мактуб ёзди. 
Холид бин Валидни Мадинада ҳазрат Умар (р.а.): «Сен бир мусулмонни ўлдирдинг, унинг 
иддаси тугамаган хотинига уйландинг. Сени зинокорликда айблайман», деган сўзлар билан 
қарши олди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling