Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Пайғамбарликни даъво килган Тулайҳа қўйларининг кўплиги билан шуҳрат қозонган Калб 
қабиласи ерига келиб қолди. Отининг орқасига аёлини миндириб келаётган бу мусофирни Калб 
қабиласи одамлари дарҳол танишди. Тулайҳа кўп вақт бу қабила ичида қолиб кетди. Ўтган 
воқеалар уни яхшилаб ўйлашга мажбур қилди. Бошлаган можароси ўта муҳим ва таҳликали 
эканлигини энди ҳис килаётганди. Расман ёлғон гапиргани, яъни Жаброил номли фаришта 
келиб, ваҳий келтирганини айтиб, кўпгина одамларнинг динидан қайтиб, мушрик ҳолда 
ўлилишига сабаб бўлганди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўнгги Пайғамбар эканлигини билган ва ишонган кишилар бу 
ишончни тарк этиб, Тулайҳа ортидан боришлари муҳим аҳамиятга молик ҳол эди. 
Тулайҳа қайтиб пайғамбарлик даъвосини оғизга олмади. Шахсан ўзи ишонмаган 
пайғамбарлик даъвосида инсонлардан дастак кутиш ноўрин эканлигини англаб етганди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
Бу дунёда қозонолмаган охират ҳаётини ҳам маҳв этганди. Ягона ва ишончли дин Ислом 
дини эди. Тавба қилиб, тақрор Исломни қабул қилиш энг тўғри йўл эди. Мадинага бориб 
шахсан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) билан учрашишга жасорат қила олмади. Уят ва жон қўрқуви 
монеълик қилди. Ҳазрат Холидни топиб аҳволни унга тушунтиришни маъқул қўрди. 
 
* * * 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Холид бин Валиддан келган мактубни ўқиди. Унда Тулайҳанинг келиб 
таслим бўлгани ва шаҳодат калималарини келтириб такрор Исломни қабул қилинганини 
ёзганди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) унга жавоб ёзди ва жумладан шундай деди: «Муҳораба билан боғлиқ 
масалаларда фикрлаш, аммо амирликни берма». 
Ҳазрат Холидга яна алоҳида мактуб битди: «Аллоҳ баракангни берсин. Ишингда Аллоҳга 
нисбатан ҳурматли бўл. Аллоҳ ўзига ҳурмати бўлган ва ишни мукаммал бажарганлар билан 
биргадир. Ишингни масъулият билан бошқар. Асло бўшашма. Мусулмонларни ўлдирган 
мушрикларни ва Аллоҳга қарши чиққан фасодчиларни жазола!», — деб ёзди. 
Холид бин Валид Бузоҳода бир ой қодди. Айбдорларни жазолади. Бу орада тарқаб кетган 
Тулайҳа аскарлари Умму Зимл дея ном чиқарган Салма бин Молик исмли бир аёл атрофида 
бирлашиб, мусулмонлардан интиқом олиш учун йиғилишди. Бани Сулайм, Тай, Ҳавозик ва Асад 
қабилалари қўшилиб каттагина қўшин майдонга келди. Умму Зимл машҳур туясига миниб 
жангни бошқармоқчи бўлди. Юборилган сулҳни рад қилишди. Шиддатли жанг бошланди. 
Ҳазрат Холид аскарлари тўғри душман қўшини маркази томон юраётганди, қарши тараф Умму 
Зимл атрофида мустаҳкам халқа ҳосил қилиб, жонларини ўртага қўйиб мудофаа қилишмоқда 
эди. Туя атрофида ўликлар сони юздан ошди, бир-биридан куч зарбалар туяни чўктирди. 
Умму Зимл шиддатли қилич зарбидан йиқиларкан, баланд ҳайқириш билан ҳаёт билан 
видолашиб, мағлубиятини маълум қилгандек бўлди. Бир пайтлар асир қилиб Мадинага 
келтирилган ва ҳазрат Оиша (р.а.) томонидан озод қилинган Умму Зимл, Пайғамбар (с.а.в.) 
вафотидан сўнг мўминлардан интиқом олиш пайига тушиб қолиб, ҳаётини издан чиқарганди. 
Умму Зимл ўлдирилгач, қўшин узоқ вақт дош беролмади. Ортда қолганларнинг мақсад ва 
ғоялари йўқ эди. Умму Зимл ўлса-да, унинг даъвоси давом этади дейдиган киши чиқмади ва 
ҳар бири ҳар томонга тарқалиб кетишди. Қисқа вақт ичида қўлга киритилган зафар 
хушхабарини ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га етказишди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling