Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳаббор бин Асвод ҳақида эшитиб, уни тутиб оловда ёқилишини буюрган 
ва амрни олиб кетган киши ортидан одам юбориб: «Оловда ёқиш Аллоҳга оид ҳақдир. Қатл 
қилинг!», — дея буюрганлари кўпчиликнинг ёдида эди. Шундай экан, агар воқеа ҳақиқат 
бўлса, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг бу ҳаракати нотўғри бўлади. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) Ҳаббор 
бин Асвод ҳақидаги қарордан бехабар қолган, ёки кучли ғазабдан бошқаларга ибрат бўлсин 
дея шу йўлни тутган бўлиши мумкин. 
Асҳоблардан бирортаси ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га бу хусусда хотирлатмагани ҳам диққатга 
сазовордир. Воқеани баён қилганлар ўлдириш амрини ёқиш билан ўзгартирилиши ҳам 
эҳтимоллардан биридир. 
 
САЖОҲ 
(ёки ёмон ҳаётнинг яхши якуни) 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ўлимидан кейин кўпгина қабилалар бошини йўқотиб қўйишгани 
ҳақида юқорида айтиб ўгган эдик. Улар кам эмас эди, албатта. Шулардан яна бири Тамим 
қабиласи. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг саросимага тушиб қолишди. 
Аҳолининг бир қисми солинган солиқ, яъни закотни тўпладилар ва Мадинага жўнатдилар. 
Бошқа бир қисми эса намоз ўқиймиз, аммо закот бермаймиз, дейишди. Ҳатто, вазиятга қараб 
иш тутувчилар ва бетарафлар ҳам бор эди. 
Шундай кунларнинг бирида Тамим қабиласи ўзларини бир аёл пайғамбарнинг қаршисида 
кўрдилар. Тағлиб қабиласидан бўлган Ҳариснинг қизи Сажоҳ пайғамбарликдан келадиган 
фойдани кўзлаб, ўзини пайғамбар деб эълон қилди. 
Атрофига тўплаган саргузаштпараст инсонлар билан Тамим қабиласига келди. Мадина 
устига юриш қилиб, Абу Бакр (р.а.)ни ағдармоқчи эканлигини айтди. Агар Мадинани забт этсак, 
ортда қолган ислом олами гуллаб яшнайди, салтанат бизга қолади, дерди. 
Қабила аъзоларининг кўпи бу даъватни мамнуният билан қарши олишди. Аслида эса 
насроний динига мансуб бўлган бир аёлнинг мусулмонларга пайғамбар бўлаётганлиги ҳақида 
ўйлаб ҳам кўришмасди. Уларни кўпроқ закот масаласининг ҳал бўлиши қизиқтирарди. Агар 
зафар қозонилиб, Мадина қўлга киритилса, уларнинг бойликларига бойлик қўшиларди. 
Молик бин Нувайра ва Уторид бин Ҳожиб каби қабила бошлиқлари ҳам Сажоҳнинг 
пайғамбарлигига хайрихохлик билдирганлар қаторида эди. Сажоҳ дастлаб Исломга томон йўл 
олди. Аввало Ямомада яшовчи Мусайлама исмли пайғамбар билан кўришмоқчи эди. Ё у билан 
битим тузилади ёки уни тинчитиб қўя қолади. Мадинага бўладиган юриш Ямомадан кейинга 
қолдирилди. 
Закотдан қутулиш учун насроний бир аёлнинг пайғамбарлигини қўллаб қувватлаган Тамим 
қабиласи Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўнгги пайғамбар эканликларини яхши билишарди. Аммо мол-
дунёга бўлган муҳаббат уларнинг кўзини кўр, тафаккурини суст қилиб қўйганди. 
Сажоҳ қўшинларининг Ямомага кириб келиши Мусайламани саросимага солиб қўйди. Чунки 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling