Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
61 - Сенга ким ваҳий келтиради? - Раҳмон исмли бир малак. - Ёруғда келадими ёки қоронғудами? - Қоронғуда келади, - жавоб берди Мусайлама. - У ҳолда ишонтириб айтаманки, сен ёлғончи ва сохта пайғамбарсан. Муҳаммад эса тўғри сўз ва ҳақиқий пайғамбардир. Кейинчалик Талҳа Мусайламанинг ёлғончи ва сохтакорлигини била туриб ҳам, Мусайламанинг этагига ёпишиб олганди. Ишончига тескари бир йўл тутганди. Айни пайтда бу йўлнинг сўнгги абадий фалокат эканлиги унинг учун кундек равшан эди. Таассуфки, баъзи бир арабларда кўрилган қабиласига ён босиш дарди унга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Бундан сўнг у ҳар доим Мусайлама билан бирликда бўлиб, у билан бирга мусулмонларга қилич кўтарибди ва ўзи ҳам қилич зарбидан жон берибди... Бу пайтда Ямомалик мусулмонларнинг бошчиларидан бўлган Сумома бин Усол Мусайламанинг ҳеч қачон пайғамбар бўлолмаслигини, Муҳаммад (с.а.в.) охирги пайғамбар эканликларини, Мусайлама эса сохта ва ёлғончи эканлигини одамларга тушунтиришга ҳаракат қилар ва атрофига тўплаган мусулмонлар билан бирга куфрга қарши курашарди. Бир кун Мусайламани саросимага солувчи бир хабар тарқалди. Холид бин Валид қўшинлари Ямомага келибди. Шурайҳ бин Касона бошлиқ илғор қўшин билан «Акруба» деган жойда жанг бошланди. Муҳожирларнинг байроғи Абу Ҳурайранинг озод этилган қули Салимда эди. Жангнинг қийин бўлишини сезган, оқибатни аввалдан тахмин қилган бир неча киши келди ва унга: "Эй, Салим, бошингга бир бало ёғилмаса эди деб қўрқамиз", — дейишди. У ҳали ёш эди. Шу ёшида унинг ислом оламини тарк этишини истамасдилар. Улар жангда байроқ кўтарган киши биринчи бўлиб нишонга олинишини тажрибаларидан яхши билишарди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг «Салим ҳаёт бўлганда эди, халифаликни унга қолдирардим» деб қайғуришига сабаб бўладиган даражадаги муҳим шахс эди. Салим бу урушда ҳалок бўлса, жуда ачинарли ҳол бўларди. Лекин Салим улар кутмаган жавобни берди: - У ҳолда, мен ёмон бир мусулмон бўлмайманми? Жиҳоднинг, шаҳидликнинг қадрини билиб туриб жангда сўнгги сафларда иштирок этишни ва ўлимдан қўрқиб байроқ қўтаришдан бош тортишни ҳеч ҳам истамайман. Ансорнинг байроғини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг воизи дея танилган Собит бин Қайс қўтариб юрарди. Жанг икки томоннинг бир-бирига ҳужуми билан бошланди. Шиддатли жанг бормоқда эди. Бир тараф ислом динини мудофаа этиш учун, иккинчи тараф эса янги пайғамбарни қўллаб қувватлашга уриниб жанг қиларди. Энг ачинарли томони шундаки, аввал иймон келтириб кейин яна куфрга қайтган ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши қилич кўтараётганлар ҳам бор эди. Ҳазрат Умар (р.а.)нинг укаси Зайд бин Хаттоб қўлида қилич билан курашаркан, бирдан ичида севинч ҳиссини туйди. Юзида истеҳзоли кулгу зоҳир бўлди. Ичидан «бу фурсатни қўлдан бермаслик керак» деган овозни эшитгандек бўлди. Бу ҳислар қаршисида турган одам билан боғлиқ эди. У Ражол бин Унфия билан юзма-юз турарди. Қанийди, уни ўлдира олса, бу билан уни Пайғамбаримиз (с.а.в.)га қилган туҳмати учун жазолаган бўларди. Шу хаёлда у олдинга интилди ва баланд овозда гап бошлади: - Бери кел, эй, малъун. Сен билан ҳисоблашиб олишимиз лозим. Иккови орасида жанг бошланди. Ражол қаршисидаги бу инсон осонликча таслим бўлмаслигини яхши биларди. Аммо, «жазоимни тортайин, эй, Зайд, бошим сенинг ихтиёрингда» деб, бўйнини эгиб ҳам туролмасди. Охиригача курашишдан бошқа нажот йўли йўқлигини тушунган ҳолда уришмоқда эди. Зарба беришлар, қурашлар анча вақт давом этди. Натижада, «Хаттобнинг ўғли мана бундай зарба беради», деб туширилган қилич Ражолни қонга белади. Иккинчи, учинчи зарбадан сўнг у ўликлар сафига қўшилди. Қўллари толган, юзи чанг ва терга ботган бир инсоннинг кўзларида ёш билан «Аллоҳим, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling