Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
69
Шундан сўнг биргаликда қилинадиган ишларни режалаштирдилар. Бунга кўра, тўпланажак 
Қуръон оятлари ҳам ёд олинган бўлиши, ҳам шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида 
ёзилган бўлиши керак эди. Шу билан бирга оятларнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида 
ёзилганлигини тасдикловчи икки гувоҳ ҳам бўлиши шарт эди. Бошқа одамнинг қўлидаги 
нусхадан кўчирилганлар ҳисобга олинмас эди. 
Зайд, ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузуридан елкасига оғир юк ортилгандай бўлиб чиқди. 
Кейинчалик хотираларини англатаркан, «катта бир тоғни турган жойидан бошқа жойга олиб 
қўй, дейилса менга бу ишдан кўра енгилроқ бўлиб туюларди», деди. 
Зайд бу сўзлари билан зиммасига олган вазифанинг қанчалик оғир, мураккаб ва 
масъулиятли эканлигини айтган. Ўзи Қуръонни бутунлай ёд олган эди. Асҳоб орасида Қуръонни 
бошидан охиригача ёд олган жуда кўп эркак ва аёллар бор эди. Бу кишилар бир жойга 
тўпланишар, Зайд ёзар, бошқалар текширишар ва натижада Қуръон оятлари тўплам ҳолига 
келарди. Фақат эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш, кичик бўлса-да, хатога йўл қўймаслик учун 
қийин йўл танланган ва оятларнинг Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ёзилган нусхалардан ёд 
олинганлигини тасдиқловчи гувохлар бўлиши шарт қилиб қўйилган эди. Чунки бошқа одамнинг 
қўлидаги нусхадан кўчирилган нусхаларда хатолар бўлиши мумкин эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ 
(с.а.в.) келган ваҳийни ёздирганларидан сўнг ўқитиб, назорат қилар ва хатосизлигини 
таъминлар эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳузурларида ёзилганлигига 
гувоҳлик берувчи икки киши бўлиши керак эди. Бу эса ҳақиқатан ҳам қийин иш эди. 
Бу иш учун масжиддан жой ажратилди. Ҳазрат Умар (р.а.) «Кимнинг ёнида Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ёздирган Қуръон ояти бўлса келтирсин!» деб эълон қилди. Шундан сўнг, ясси тошларга, 
хурмо баргларига, суяклар, терилар ва қоғозларга ёзилган оятлар келтирила бошланди. 
"Фотиҳа" сурасидан бошлаб Қуръон оятларини қайд эта бошладилар. Оятлар келтирилар ва 
Зайдга бериларди. Келтирган одамга: "Бу оятларни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида 
ёздингми?" - деган савол берилар ва у «ҳа» деб тасдиқласа ҳамда унинг сўзини икки гувоҳ 
олдида исботласа, шундан кейингина оятлар ёзиларди. 
Ёзиш иши шундай бошланди. Кучли ғайрат билан ишга киришилди. Аҳвол қувонарли 
даражада давом этмоқда эди. "Тавба" сурасининг сўнгги икки оятига келган пайти аҳвол 
ўзгарди. Шартларга риоя қилган ҳолда оятларни келтирадиган одам йўқ эди. Фақат Ҳузайма 
бин Собитгина келганди. 
- Сен бу оятларни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ёздингми? 
- Албатта. 
- Гувоҳинг борми? 
- Шу пайтда йўқ. Ёлғиз гувоҳ Аллоҳ таолодир. 
- У ҳолда кутамиз, эй, Ҳузайма. 
Бу икки оятни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ёзиб олган фақат Ҳузаймагина бўлмаслиги керак эди. 
Жуда кўп инсон ёдцан билган, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан намозда ва намоздан ташқарида эшитган 
бу оятларни кимлардир ёзиб олган бўлиши керак эди. Афсуски, бу одамлар ҳозир ҳаёт эмас 
эди. Жангу жадаллар, айниқса Мусайламага қарши бўлган Ямома муҳорабаси туфайли бу 
инсонлар мозорга қўйилди. 
Бир пайт Ҳузайманинг кўзлари порлади ва ўша ердагиларга қарата шундай деди: 
- Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг гувоҳлигимни икки кишининг гувоҳлиги ўрнида кўрганлар. 
- Қандай қилиб, эй, Ҳузайма? 
-Бир куни бозорда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни кўриб қолдим. У (с.а.в.) киши бир от сотиб 
олгандилар. Отнинг пулини келтириш учун кетганларида сотувчи отни бошқа бировга сотди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) келганларида эса «Мен сенга от сотмадим» деб тонди. Бу эса 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни ёлгончилиқда айблашдек гап эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) атрофга 
қараб «Бу отни сотиб олганимга гувоҳлик берадиган йўқми?» дегандилар. «Мен борман эй, 
Аллоҳнинг расули», дедим. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling