Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
қайтувчилармиз.» дегани эди. (Бақара сураси, 156-оят)
У бу оятни ўғлидан машъум хабар келган пайтда ўқиётган эди. Абдуллоҳ ювилиб кафанланди. Шахсан Абу Бакр (р.а.) ўқитган намоздан сўнг Бақиъ қабристонига дафн этилди. Ортидан йиғлаганлар орасида мўминларнинг онаси ҳазрат Оиша (р.а.) ва опаси Асмо ҳам бор эди. Абдуллоҳ Асмо билан бир онадан туғилган опа-ука эдилар. Ўлим оғир мусибат. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг кўзидан оққан ёш шу мусибат туфайли эди. Аммо ўғлининг Аллоҳ йўлида ва Пайғамбар (с.а.в.)нинг амри билан курашаётган пайтда олган яра туфайли ҳаётдан кўз юмганлиги унга тасалли берарди. Ҳижрат кунларида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан биргалиқда Савр ғорида экан, егулик келтирган, Маккадаги воқеаларни англатган инсон - шу йигит эди. У Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳижрат сафарида ёрдамчи бўлганди. Бу дафъа у охират сафарига чиққан эди. Ҳеч шубҳасиз, ўзининг ҳаётини таҳликага қўйиб, севикли пайғамбарига кўмак бергани учун Аллоҳ унга марҳамат кўрсатади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг қўлидан тутиб унга шафоатчи бўладилар. Абдуллоҳни дафн қилиш учун Бақиъ қабристонига йиғилганлар бир ҳақиқатни қўзлари билан қўрмоқда эдилар. Ҳеч ким «Абдуллоҳ шаҳзодаларга хос тантана билан тупроққа қўйиляпти», деган фикрни хаёлига ҳам келтирмасди. Ҳар қайси мусулмонга қандай маросим қилинса, Абдуллоҳга ҳам шундай қилинаётган эди. Ҳеч ким «нега Абдуллоҳ учун махсус дафн маросими ўтказилмаяпти?» деган ўйни ўиламасди ҳам. Демак, халифалик у куннинг бошқарувчиси ва бошқарилаётганлар тарафидан бир салтанат сифатида эмас, хизмат мақоми сифатида қадрланарди. Демак, халифалик ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ҳеч қандай алоҳида манфаат келтирмаганди. У ҳар жиҳатдан кечаги танилган ва ҳамма билган Абу Бакр (р.а.) эди. У халифа бўлмасдан аввал Аллоҳ розилиги учун қўшниларининг эчкиларини, туяларини соғарди. Халифа бўлгандан сўнг ҳам олти ой шу маҳаллада яшаган ва айни ишни давом эттирганди. Баъзан сутни соғиб бўлгач, қўшнисидан «қаймоқ қилайинми ёки сутлигича қолсинми?» деб сўрарди. Қўшни аёл истагини айтар, кейин эса қўлларини дуога очиб «Аллоҳим, Абу Бакр қулингдан рози бўл!» деб дуо қиларди. - Бошинг омон бўлсин, эй, Абу Бакр. Аллоҳ ўғлингни ўз раҳматига олсин, — деб дуо қилишди одамлар. Кейин эса Абдуллоҳ қабристонда савол-жавоб қилувчи фаришталар билан ёлғиз қолдирилди. Шундай қилиб, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) тўнғич ўғли билан видолашди. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling