Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 
* * * 
Бир куни Абу Бакр (р.а.)нинг ҳузурига бир аёл келди. 
- Мени танидингми, эй, Абу Бакр, - сўради аёл. 
Абу Бакр (ра.) овоз келган томонга қаради. Кейин эса ўрнидан туриб, ҳурмат билан унга жой 
кўрсатди. 
- Сени танимаслик мумкинми, синглим, ўтир бу ёққа... 
Аёл ўтирди. Ҳол-аҳволи сўралди, иззат кўрсатилди. Эҳтиёжи қондирилди. Бироздан сўнг 
кетаётиб: 
- Аллоҳ сендан рози бўлсин, эй, Абу Бакр, менинг кўнглимни кўтардинг, Аллоҳ сени 
муродингга етказсин, — деди. 
Бу аёл Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг олдиларига ўлимларидан бироз аввал келган ва 
эҳтиёжини айтганди. Ўша вақт унинг эҳтиёжини қондиришга қодир бўлмаган Пайғамбаримиз 
(с.а.в.) кейинчалик қўлларидан келса, албатта, ёрдам беришни ваъда қилдилар ва бошқа пайт 
келишини сўрадилар. 
- Яхши, лекин келсам-у, сени тополмасам нима қилай, эй, Аллоҳнинг расули? - сўраган эди 
ўшанда аёл. 
Юрақларни зирқиратган ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ўша кунни эслатиб, кўз ёш тўктирган савол 
шу эди. Бу бечора хотин «Мен келган пайтимда сен сафарга кетган бўлсанг-чи?» демоқчи 
бўлганми?.. Ёки «Ажал келиб сени олиб кетса, арзимни кимга айтаман?» деб савол бердими? 
Билолмади. Гўё, Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қайта қўролмаслигини сезгандек, халифалик мақоми 
кимга қолишни билишни истагандек бир тарздаги савол эди. Балки, аёл бу саволни 
бераётганда асл мақсадини ўзи ҳам сезмагандир. Балки, бу сўзларни Аллоҳ унинг дилига 
солгандир. Аммо, у бу саволи билан эртанинг муаммосини ҳам ҳал қилганди. Чунки 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳар икки саволга ҳам муносиб жавоб қайтарган эдилар: 
- Мени тополмасанг, Абу Бакрга мурожаат қиласан. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
73
Аёл бу жавобдан сўнг кетганди. Эҳтимол бу жавобдаги нозикликни Пайғабаримиз (с.а.в.)дан 
бошка ҳеч ким билмас. 
Орадан бир неча кун ўтди. Ҳамма қатори бу аёл ҳам машъум хабарни эшитиб қаттиқ 
қайғурди. Энди у Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг халифасини топиб, унга дардини айтиши керак. Агар 
халифа уни танимаса Пайғамбар (с.а.в.)нинг ваъдасини эслатмокчи эди. 
«Мени танидингми, эй, Абу Бакр?». Бу сўроқ шу хотирани жонлантирган эди. 
Бу хотира аччиқ, бу хотира болдан тотли, бу хотира ўзгача эди. 
Фақат унинг ортидан қараб қолган кўзлардан ёш сизилган эди. Бу ёшлар маҳзун бир 
қалбдан ёки мамнун бир кўнгил булоғидан окаётгани номаълум бўлган туйғулар билан тўла. 
Буни биз ҳам ёнидагилар ҳам билолмайдилар, сўролмайдилар. Балки ҳар икки туйғунинг 
қоришмасидан юзага келган бахтиёрликдир. 
«Яна кел, бизни бошқатдан мажнун эт, сингил!» деган тилаклар уни таъқиб этарди. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling